Милиция «Биримдик»нинг номзоди тарафидан сотиб олиш эҳтимоли бўйича ишни хали ҳам кўриб чиққани йўқ, МСК норози

393

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари 28-сентябрда Чет-Нура қишлоқ ҳукуматининг етакчиси «Биримдик» партиясининг номзодига овоз сотиб олиш эҳтимоли бўлгани бўйича масалани кўриб чиқди.

30-августда ижтимоий тармоқларда Чет-Нура қишлоғида қишлоқ ҳукумати етакчиси Азамат Мусурканов турғунларни «Биримдик» партиясининг номзоди Улан Бакасовга овоз беришга ундаётган видеоси тарқаган. Қишлоқ ҳукумати етакчисининг айтишича,  Бакасов, агар қўлловга эга бўлса 500 минг сом беришни ваъда қилган. Видео ҳуқуқ тартибот органларига юборилган.

МСК йиғинида ИИВнинг вакили бу иш ҳозирча кўриб чиқилмаганини, чунки тергов видеони текшираётганини билдирди.

МСКнинг аъзоси Тинчтик Шайназаров ИИВ ишнинг кўрилишини «чўзяпти» деб ҳисоблайди Унинг айтишича, сайлов бўйича қонунга кўра, иш беш куннинг ичидан кўриб чиқилиши керак эди.

Унинг ҳамкасби Кайрат Осмоналиев милиция, агар керак бўлса ишнинг юзини бир кунда очиб қўяди деб айтди.

«Ўйлаб топилган баҳона бўйича сўроқларга чақирасизлар, бу ерда эса бир ойдан бери кўриб чиқолмаяпсизлар. Сақичдек чўзиб ётибсизлар. Бундан ташқари, сиз партиянинг номини айта олмаяпсиз. Қўрқяпсизларми? Сиз бу билан ҳукуматга ёмон хизмат кўрсатяпсиз», — деб келтиради Осмоналиевнинг айтганларини Kaktus.Media нашри.

МСКнинг бошқа аъзолари Бош прокуратурага ариза бериб, ушбу ишни текширишни чўзаятган ИИВнинг ходимни хизматдан олиш масаласини таклиф қилишди.

«Биримдик» партиясининг вакили мазкур иш бўйича Нориндаги қишлоқ ҳукуматининг етакчисига шикоят аризаси берилиб, бу бўйича бир суд йиғини ўтганини хабар қилди. Кейингиси 13-октябрда ўтади.

«Бу Бакасов ва Мусуркановнинг ўртасидаги шахсий масала. Партияга огоҳлантириш бериш ноқонуний», — деди у.

Натижада, МСК сайлов вақтида ишни кўриш муддатини бузганлиги учун ИИВ етакчилигининг жавобгарлиги бўйича масалани ҳукуматга жўнатишга қарор қилди.

МСКнинг тўққиз аъзоси «Биримдик» партиясига комиссияни суд процесси ҳақида хабардор қилмай қўйгани учун огоҳлантириш чиқаришга қарши овоз беришди.

Августнинг охирида Чет-Нура қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Азамат Мусурканов маҳаллий турғунлардан келажак парламент сайловида «Биримдик» партиясидан номзод Улан Бакасовни қўллаб беришни илтимос қилган видеоси тарқаган.

«Улан Бакасовни танийсизлар — бизнинг Ак-Кулуннинг турғуни. 1984-йили туғилган бола. Қилган меҳнатларини кўпчилигингиў эшитган бўлсангиз керак. Нориндаги футбол стадионни ўзи қилиб берди [...] “Мен ҳукумат билан гаплашсам сизлар учун ҳеч қандай иш қила олмас эканман. Энди ҳамманглар қўллаб беринглар, кейинчалик яна иш олиб борамиз, ишни тугатиб берайин” деб айтяпти. Кейин биз гаплашдик, савдолашдик, у айтди: “500 минг сом нақ пул олиб келаман” деди Улан. Комбайн оламиз дедим, ўшанга “500 минг сом нақд олиб келаман” деди», — деган Мусурканов.

Мусурканов турғунларни икки кун ичида жавоб беришга чақирган. Шунингдек 300 кишидан кам бўлмаган овоз олиш керак деб таъкидлаган. Шундан кейин видеога кимдир олаётганини сезиб қолиб, ўчиришни илтимос қилган.