МСК «Реформа»нинг номзодини тарғибот видеосида ўғли тасвирга олингани учун 7,5 минг сом жаримага тортди

391

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати «Реформа» партиясидан депутатликка номзод Акжолтой Тукунов ўғлини ташвиқот видеосида суратга олгани учун 7500 сом миқдорида жаримага тортилганлигини хабар қилди. Видеода номзоднинг ўғли «Реформа» партиясига бағишланган шеърларини ўқиган. Видеонинг ўзи номзоднинг Инстаграмдаги саҳифасида, «Реформа» партиясини белгилаб эълон қилинган.

Тукунов эса МСК йиғилишида видеони тарқатмаганлигини билдирди. Бироқ, комиссия аъзоларининг аксарияти номзодни жаримага тортишга қарор қилишган.

Шу билан бирга, «Реформа»нинг ваколатли вакили МСК қароридан судга шикоят қилишини айтди. Партиянинг ўзига қарши ҳеч қандай чора кўрилмади.

Бундан ташқари, МСК аъзоси Атир Абдрахматова фейсбук саҳифасида билдиришича, сайловолди ташвиқот роликларида болалардан фойдаланган бошқа партияларнинг номзодлари ҳам  МСК аъзоларига изоҳ беришга тайёр бўлиши кераклигини айтди.

«МСК кўпчилик овоз билан уй лавҳасида тарғибот қилган “Реформа”ни номзодининг ўғли — бу бузиш эканига қарор қилиб, номзодга жарима белгилади», — деб ёзган Абдрахматова.

Шунингдек, у «Мекеним Қирғизистон» партияси номзоди Элнура Алкановага ҳам мурожаат қилди. Бир неча кун олдин Алканова фарзанди тасвирга олинган видеони эълон қилган.

Алканова томонидан тарқатилган видеода номзод ўзи, оиласи ва ота-онаси ҳақида айтиб берган.

Видеонинг комментарийида қизғин муҳокама бошланиб, у ерга МСКнинг ҳам аъзолари қатнашган.

Сайлов комиссиясининг аъзоси Гулнора Журабаеванинг ёзишича, қонун болаларни сайловолди ташвиқоти учун ишлатишни тақиқлайди.

Марказий сайлов комиссияси сайловолди ташвиқот материалларида болаларнинг расмларидан фойдаланган партияларни биринчи марта жазолаётгани йўқ. Масалан, МСК «Қирғизистон»нинг 50 минг сомлик сайловолди баннерига муносабат билдирган. У баннерга кичкина боланинг сурати қўйилган эди.

Ўшанда комиссия «Қирғизистон»га огоҳлантириш бермаган, аммо партия боланинг сурати тасвирланган баннерларининг барини олиб ташлашга мажбур бўлган.