COVID-19: Баткенда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, чеклов киргизилди

366

Боткен вилоятида авж олаётган эпидемиологик вазият туфайли маҳаллий штаб бир қатор чекловларни жорий этди. Бу ҳақда республика штаби 28 сентябрь куни хабар берди.

Маълумотга кўра, 28 сентябрдан бошлаб Боткен вилоятида:

  • вилоятлараро ва туманлараро, шунингдек, туман ҳамда шаҳар ички жамоат транспорти қатновлари тўхтатилди;
  • мол бозорларининг иши вақтинчалик тўхтатилди;
  • масжидларда жамоат ва жума намозларини ўқиш вақтинча тўхтатилди, кунлик беш маҳал ва жума намозларини уйда ўқиш тавсия этилади;
  • вилоятда қатъий назорат остида тиббий ниқоб режими киргизилди.

Бундан ташқари, Боткен вилоятининг ҳудудига Ўзбекистон ва Тожикистоннинг фуқаролари охирги уч кунда олинган ПЗР-таҳлилининг салбий натижалари билан киритилади.

Шунингдек бозорларда, савдо марказларида, дўконларда, овқатланиш жойларда ҳамда  жамоат жойларида санитар талабларнинг ижро қилиниши бўйича ҳар куни рейд ўтказилиб, дезинфекция ишлари кучайтирилади.

«Сайловолди ташвиқоти пайтида партияларга санитария қоидаларига риоя қилиш, ниқоб режими, ижтимоий масофа устидан назоратни кучайтириш ва белгиланган талабларни бузганларга қарши чоралар кўриш бўйича кўрсатма берилди», - дейилади республика штаби баёнотида.

Сўнгги кунларда Боткен вилоятида коронавирусни юқтириб олган кишиларнинг сони кескин ўсди. Бугунги кунда вилоятда расмий турда коронавирус 2956 нафар  беморда аниқланган.

Жами бўлиб мамлакат бўйича коронавирус 46355 кишидан аниқланиб, 42619 нафари тузалган. Ушбу касаллик 1064 кишининг ўлимига сабаб бўлди.