Атамбаев: «Жээнбеков-Матраимов кланлари молиялаган партияларга овоз берманглар!»

401

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев парламент сайловининг олдидан қирғизистонликларга мурожаат йўллади. Бу ҳақда «Клооп»га унинг адвокати Замир Жоошев билдирди. Ҳозирда Атамбаев МХДҚнинг тергов қамоғида ўтирибди — у олти жиноий иш бўйича айбланувчи сифатида ўтмоқда.

Атамбаев қирғизистонликларни ҳар томонлама ўйланиб танлов қилишга ҳамда бошқарувчи партияларнинг оилавий, кланлик режимини қўлламасликка чақирди.

«Жээнбеков-Матраимов кланлари молиялаган, ҳукуматни қўллаган “чимкирик”ларга тўлган партияларга овоз берманглар! Пулга қанчалик муҳтож бўлсанглар ҳам овозингларни сотманглар! Юртимизнинг, халқимизнинг келажагини сотманглар!» — деб ёзди собиқ президент.

*«Биримдик» партиясини ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси депутат Асилбек Жээнбековнинг оиласи билан боғлашади. Божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси Искендер Матраимов сайловга номзодини «Мекеним Қирғизистон» партиясидан қўйган.

Шунингдек у сайловчиларни «барига қарши» овоз бермасликка ҳам чақирди.

«Кўплаган ватандошларим қаршилик билдирув сифатида “барига қарши” овоз беришни истаётганини ҳам биламан. Чукни ҳукуматга норози овозларнинг кўпи “барига қарши”га кетса, шунчалик ҳукуматдан розиларнинг овозлари салмоқли бўлиб қолади. Шунчалик кўп “чимкирик”лар депутатлик мандатига эга бўлади», — деб ҳисоблайди Атамбаев.

Шахсий танловини эса собиқ президент «маълум» деб атаган — у «оппозициячи» «Социал-демократлар» партиясини қўллайди У уни «Жээнбеков-Матраимовларнинг оилавий -кланлик режимига қарши очиқ курашга отланган» ягона сиёсий партия деб ҳисоблайди.

«Мен бу сайловда “Социал-демократлар” партиясини қўллайман, чунки мени сотмаган эски партиядошларим, сафдошларим, ҳамфикрлари бу сайловда “Социал-демократлар” билан бирга бормоқда. Тўнғич ўғлим Сеидбек партиянинг етакчиси бўлиб сайланиб,  “КСДП” билан махсус келишув тузилди», — деб тушунтирди у ўзининг позициясини.

Собиқ президент агар парламентда кучли муҳолифат бўлмаса, у ҳолда «хатто энг кучсиз» президент ҳам тезда авторитар етакчига айланиб кета олади деб билдирди.

«Мамлакатдаги ҳозирги вазият айнан шундай. “Чимкирик”ларнинг ёрдами билан Сооронбай Жээнбеков ҳеч бир ғоясиз, стратегиясиз, шахсий манфаатларига учган мансабдорга айланиб, мамлакатимизда қайтадан оилавий, кланлик бошқарувни ўрнатди», — деб ҳисоблайди  Атамбаев.

Атамбаевга қарши ишлар

Атамбаев 2019-йили 9-августда қўлга олинган — ўша кундан бери у пневмония сабаб касалхонага ўтказилиб тургани ҳисобга олинмаса қамоқдагина бўлмоқда. 2020-йилнинг оралиғида судлар Атамбаевни криминал авторитет  Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича «Коррупция» моддаси билан айбдор деб топган. Собиқ ўлка етакчисига  11 йил қамоқ муддати берилган.

Яқиндагина унга яна тўрт иш бўйича айблар қўйилди:

Қўйтош қишлоғидаги ер участкасини сотиб олишдаги коррупция. Атамбаев президент бўлиб турганда у ерда унинг резиденцияси бўлган;

ИЭМни янгилашдаги коррупция;

Терек-Сай кон ерини ишлатишга ноқонуний лицензия беришдаги коррупция;

«Форум» МЭПФини сотишда жиноий даромадларни ҳалоллаштириш.

Атамбаев гумондор қатори ўтаётган олтинчи иш унга 2019-йилнинг августида Қўйтош воқеаси вақтида ҳукуматни босиб олишга уриниш бўйича қўзғалган. Ўша вақтда Атамбаев Батукаевнинг иши бўйича сўроқларга боришдан бош тортгани учун куч тизимлари унинг резиденциясини штурмга олиб, натижада қўлга олиб кетган.

Бўлажак парламент сайловида Атамбаевнинг ўғиллари — Қадир ва Сеид қатнашмоқда. Уларнинг партияси «Социал Демократлар» деб аталади. Аммо, партиянинг логотипидан — «А» ҳарфини, тарғибот плакатоарида Алмазбек Атамбаевнинг суратини кўриш мумкин. Партия ўзини Сооронбай Жээнбековнинг бошқарув вақтидаги «ягона оппозиция» деб ҳисоблайди.

Жээнбеков — Атамбаевнинг вориси. Собиқ президент уни дўстим деб атаб, президентлик сайловида унинг номзодини илгари сурган. Сайловдан кейин икки лидернинг муомаласи бузилиб, Атамбаев қўйган кадрлар хизматларидан олинган ва уларга қарши антикоррупцион жиноят ишлари бошланган.