Фуқаровий фаол Ийгилик Тургуналиев 14-сентябрда Жалолобод вилоятининг Чотқол туманида кесилаётган арчаларнинг видеосини юклаган. Тургуналиевнинг айтишича, қимматбаҳо дарахтларни олтин қазувчи компаниялардан бири кесган.
Тургуналиев «Клооп»га олтин ишлаб чиқарган компания арчалар кесилган ерга қолдиқларни сақловчи жой қуради деган фикрни айтди. Шунингдек у бу ҳаракатларни «ноқонуний» деб атади.
«Қолдик сақловчи жойлар сой-жарликларда, тоғ бағирларида кўчки юриш хавфи бор ерларга қурилмоқда. Эртага заҳарли қолдиқлар Чотқол сойига тушса унда Ўзбекистон Чотқолнигина эмас Қирғизистонни аяб ўтирмайди, халқаро судга беради. Шунинг учун биргина чотқолликлар эмас Қирғизистон халқи ўйланиши керак бўлган масала бу. Ҳеч ким цианидни сойга қўшилиб кетмайди деб кафолат бера олмайди», — деди Тургуналиев.
Тургуналиев мазкур ҳудудда «Чаарат ЗААВ», «Вертекс Голд Компани» ва «Эти Бакыр Терексай» олтин қазиш компаниялари фаолият олиб бораётганини қўшимча қилди.
*Чотқол сойининг суви Ўзбекистоннинг Чорвоқ сув омборига тушади.
Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлигидан арчалар Чотқолдаги Тулкибош ҳудудидаги олтин конининг ҳудудида кесилганини билдиришди. Мазкур конни қазиш учун «Чаарат ЗААВ» МЧЖи 2032-йилгача лицензия олган.
«Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги тарафидан ўрмон хўжалигининг йўқотишлари қиймати 6 миллион 556 минг 404 сом бўлиши аниқланган. Шу сабабдан 2019-йилнинг 21-ноябрида муассалараро комиссиянинг қарори билан компанияга алоҳида қимматга эга дарахтларни кесишга рухсат берилган», — деб билдиришган агентликдан «Спутник» нашрига.
Шунингдек ҳозирда агентлик қимматбаҳо турдаги дарахтларни ва буталарнинг кесилишини Давлат экотехинспекция назорат қилишини тасдиқлашган.
«Чаарат» олтин конининг умумий майдони 700 гектарни ташкил қилиб, унинг 10 гектари ўрмон бўлиб ҳисобланади.
Чотқол, Олабуқа ва Ақси туманлари бўйича экотехинспекциянинг етакчиси Эрмек Толобаев «Клооп»га ҳозирда «Чаарат ЗААВ» МЧЖси кечган дарахтларни текшириш учун рухсат олинаётганини билдирди.
«Текширув тугагандан кейин тўлиқ маълумот берамиз. Ўрмон йўқотиш бўйича ҳимоя агентлигидан келиб ҳисоблаб, ўшалар рухсат беради. Кечилган ҳар бир дарахтга пул тўланади», — деб тушинтирди Толобаев.
Шунингдек Толобаев бунгача «Эти Бакыр Терексай» МЧЖи кон қазишда дарахтларни рухсатсиз кесиш факти аниқланганини қўшимча қилди. Мазкур факт бўйича экотехинспекция Чотқол туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, воқеа Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд қилинганини қўшимча қилди.
Муаллиф: Аскарбек Мирзабеков