Кун сони: Бишкекда №2 формаси бўйича 128 минг киши рўйхатга олинди

285

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Атир Абдрахматова «Очиқ сайлов» саҳифасида Бишкекда №2 формаси бўйича 128 минг киши рўйхатдан ўтганини хабар қилди.

Бундан ташқари, Абдрахматова 17 сентябрь ҳолатига кўра мамлакат бўйича 315 минг киши №2 форма бўйича рўйхатдан ўтганлигини билдирди.

8 сентябрга келиб рўйхатдан ўтганлар сони 188 минг эди.

№2 форма сайловчиларга овоз бериш участкаларини алмаштириш имкониятини беради. Бунинг учун сайловчи овоз беришни истаган участкага бориб ариза топшириши керак.

Бунга қадар Абдрахматова Бишкекда шахсан ўзи бир неча сайлов участкасини ўрганиб, хатолик бўлиб-бўлмаганини текширган.

“Бутун ўлка бўйича сайловчиларнинг рўйхати текширилиши керак. [...] Ҳатто дастлабки текширув ҳам сайловнинг «тўхтаб қолиш» риски бор эканини кўрсатиб туради”, — деди у текширув вақтида.

Унда у участкаларда одамларни №2 формаси бўйича оммавий рўйхатга олиш бўлаётганини аниқлаган. Абдрахматова бу ҳолат партиялар сайловчиларни участкаларга ташиб келаётганини, унинг ичида уларни ўз фойдасига овоз бердириш учун маъмурий ресурс қўлланиб, фуқароларни сотиб олаётганини англатишини қўшимча қилган.

Ташвиқот ишлари бошлангандан бери гувоҳлар турли партияларнинг ташвиқотчилари уларнинг паспортларини тўплаб, кейин бошқа туманда ёки ҳудудда сайлаши учун №2 формаси бўйича рўйхатдан ўтишни сўрашаётганини борган сайин кўп айтиб чиқишмоқда. Аммо қонун бўйича, одамлардан паспортларини тўплаб, уларнинг иштирокисиз сайлов участкасига қайд қилишга тақиқ қўйилган.

Одатда ташвиқотчилар сайловчиларга №2 формаси бўйича сайловни, у билан бирга бир мингдан беш минг сомгача таклиф қилишади, бу овозларни сотиб олиш ҳамда сотиш бўлиб ҳисобланади.

МСКдагилар сайлов манзили одамнинг бармоқ изи олиниб, юзининг параметрлари идентификациядан ўтгандан кейингина алмаштирилади деб ишонтирилмоқда.

Аммо фуқаролик фаоллар №2 форма орқали рўйхатдан ўтказиш овоз сотиб олиш учун қўлланилаётганини айтишмоқда. Партиялар ҳудудлардаги сайловчиларни шаҳардаги участкаларга ҳудудлар, Бишкек ва Ўш учун қўйилган 0,7%лик бўсағадан ўтиши учун қайд қилдиришмоқда.