Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Чолпонбаев изоляторга киргизилди — ОАВ

314

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чўлпонбоев Бишкек ШИББнинг вақтинча ушлаб туриш изоляторига киргизилди.  Бу ҳақда бир неча қирғиз оммавий ахборот воситалари хусусий манбаларига таяниб хабар беришди. Чўлпонбоев дастлабки коронавирус учун текширилиб,  унда касаллик аниқланмагани маълум қилинди.

ШИИББдан «Клооп»га хабар қилинишича, иш бўйича изоҳ бера олишмайди, чунки ишни Финпол олиб бормоқда. Финпол эса кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишди.

Амалдор 15-сентябрь куни тунда қўлга олинди. У пандемия вақтида хизмат лавозимини суиистеъмол қилишда ва масъулиятсизликка гумонланмоқда. Финпол Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбарияти консультация хизматларини кўрсатишга рентабел бўлмаган шартнома тузиб, мамлакатга 9 млн сом зарар етказган деб ҳисоблайди.

Финпол март ойидаёқ идоранинг ходимлари тарафидан айрим фармкомпанияларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва коррупция бўлган деб суриштирув бошлаган. Мазкур иш бўйича июлда Чолпонбаев сўроққа чақирилган эди.