Ўш: Оқ-Бурада қулаган машинада бобо ва набира топилмаяпти

407
Сурат: Turmush

Ўш вилоятининг Аравон тумани ҳудудидаги Ўш-Попон-Кожокелен йўлида 14-сентябрда иккита машина тўқнашиб, улардан бири Оқ-Бура сойига тушиб кетган. Натижада, бир киши касалхонага ётқизилган ва икки нафарининг жасадлари қидирилмоқда.

Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбоевнинг айтишича, «Хюндай Портер» ҳайдовчиси рулни бошқара олмай қарама-қарши келаётган «Хово» оғир юк машинасини туриб олган. Шу сабабдан «Хюндай Портер»  Оқ-Бура сойига тушиб кетган.

«Ҳайдовчи сакрашга улгурган, иккинчи автомашинанинг ҳайдовчиси эса уни касалхонага олиб бориб, милицияга хабар берган. Сувга тушиб кетган машинадаги 64 ёшли киши билан унинг тўрт ёшли набираси эса топилмаяпти», - деди у.

Қидирилаётганлар - Аравон туманининг турғунлари. Воқеа бўйича мазкур таманнинг туман ИИБи текширув ишларини олиб бормоқда.  Қидирув ишларига эса Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 17 киши жалб қилинган.