Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги кеча-кундузда Қирғизистонда коронавируснинг 87 ҳолати қайд этилганини хабар қилди.
- Бишкек - 27;
- Боткен вилояти - 17;
- Жалолобод вилояти - 13;
- Ўш вилояти - 11;
- Чуй вилояти - 8;
- Иссиқкўл вилояти - 7;
- Талас вилояти - 2;
- Ўш - 2.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 44 613га етди.
Шунингдек, охирги суткада 178 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.
- Бишкек - 88;
- Боткен вилояти - 26;
- Ўш вилояти - 15;
- Иссиқкўл вилояти - 14;
- Чуй вилояти - 13;
- Жалолобод вилояти - 12;
- Талас вилояти - 5;
- Ўш - 3;
- Норин вилояти - 2.
Шу билан мамлакат бўйича 40 336 нафар бемор касалликдан соғайди. Касалхоналарда 535 нафар бемор, уй шароитида эса 2 373 нафар киши даволанмоқда. Инфекция умумий 1 063 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Охирги суткада Жалолобод вилоятида меҳнат қилган тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Шунингдек охирги кеча-кундузда тўрт нафар тиббиёт ходими тузалди ва 12 нафар шифокор уй шароитида даволаниб тузалди.
Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3 159га етди, унинг ичидан 2 616 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайди.