Қорасув: Тўрт қишлоқ ҳукумати ўз-ўзини молиялашга ўтди

325
Қорасув тумани

Ўш вилоятининг Қорасув туманида тўрт қишлоқ ҳукумати бюджет томонидан молиялаштиришдан чиқарилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг ўринбосари Капар Адиев билдирди.

Унинг айтишича, Қашқар-Қишлоқ, Қизил-Қишлоқ, Шарқ ҳамда Нариман қишлоқ ҳукуматлари ўзини-ўзи молиялаштира олгани сабаб бундан кейин республика бюджетидан пул ажратилмайди.

«Туман маъмурияти тўрт қишлоқ ҳукумати ўз-ўзини молиялаштира олиши ҳақида молия вазирлигига хат жўнатганмиз. Қишлоқ ҳукуматлари ўз чиқимларини оптимизациялаб, ўрта ва кичик бизнес ривожланган», — деди у.

Қашқар-қишлоқ қишлоқ ҳукуматининг 2020-йилга қабул қилинган бюджети 53 млн, Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳукуматиники 39 млн 400 минг, Нариман қишлоқ ҳукуматиники 71 млн 300 минг Шарқ қишлоқ ҳукуматининг бюджети эса 57 млн 800 минг сомни ташкил қилган.

Бунга қадар депутат Искендер Матраимов туман «муваффақиятларга эришаётганидан», туманни қисман ўз-ўзини молиялашга ўтказишни илтимос қилган — туманни саккиз йилдан бери унинг укаси Тилек Матраимов бошқариб келади.

Шунингдек мазкур туманда бошқа қишлоқ ҳукуматларида бир неча авария вазиятидаги ва қурилиши битмаган мактаблар бор. Буни маъмурият бюджетдан етарли маблағ бўлинмагани билан тушинтириб келади.

Дотациядан чиқарилган тўрт қишлоқ ҳукуматига бўлинувчи пулни эса йўналишини бошқа маблағ етарсиз бўлган ҳудудларга бўлиш мумкин эмаслигини айтишган.