«Рефлекс билан уриб юбордим». «Қирғизистон» партиясидан депутатликка номзод аёлнинг юзига урганини тан олди

392
Эрмек Нургазиев. Сурат: Барс Медиа

Қисқача:

Ҳозирда «Қирғизистон» партиясидан сайловга отланаётган  тадбиркор Эрмек Нургазиев ва адвокат Олга Новохатскаянинг ўртасидаги жанжал бир йил олдин содир бўлган. Нургазиев кўплаб гувоҳлар олдида унинг юзига тарсаки туширган. Новохатскаянинг айтишича, тадбиркор урган вақтда у ҳомиладор бўлиб, шундан кейин бўйидан тушиб қолган, аммо ҳуқуқ тартибот органлари Нургазиевни судга тортмаган.

2020-йили Новохатская Нургазиев парламентнинг депутатликка номзодини қўйганини эшитиб, унинг қўл кўтаргани ҳақида жамоатчиликка  очиқ гапириб беришга қарор қилган. Нургазиев тарсаки туширганини инкор этмади, чунки уриб юборган вазиятнинг видеоси ҳам эълон қилинган. Аммо у «провакацияга жавоб қайтариб рефлекс билан уриб юборганини», аёл эса бу ҳақда «антипиар қилиш» учун айтиб бераётганини билдирмоқда. Шунингдек, у журналистларга Новохатскаяни фирибган деб атаб, сайловдан кейин унга чора кўришини қўшимча қилди. 

Батафсил:

Ольга Новохатская — судда «Альянс Курулуш Плюс»нинг улушчиларининг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат. Қурилиш компаниясининг етакчиси Максим Альянов фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинган. 

«Альянс Курулуш Плюс»нинг якунига етмаган турар жойини Нургазиевнинг «ЭММА Строй» компанияси қуриб битирган, Новохатскаянинг айтишича, у сифатсиз битирилган. Бундан ташқари, адвокат пулини 100% тўлаган улушчилардан қўшимча ҳақ тўлашни сўраб, агар қўшимча тўлашмаса квартираларни сотиб юборишларини айтишганини қўшимча қилди.

*Бу ҳақда февралда матбуот анжуманида улушчилардан бири айтиб чиқиб, Нургазиев квартиранинг қурилиши учун тўлашни истамаган уч-тўрт киши унга қарши чиқаётганини айтган.

Новохатская 2019-йили 7-сентябрда қурувчи Эрмек Нургазиев билан жанжаллашиб кетиб, у юзига тарсаки тортиб юборган. Видеодан Нургазиев Новохатскаяни юзига уриб юборганини кўриш мумкин. 

Новохатская медэкспертизага таяниб олти ойлик ҳамиладор бўлганини ва қўл кўтарганидан кейин бўйидан тушиб қолганини айтмоқда. 

Шунингдек, у эшитиши 30%га ночорлаганини қўшимча қилди. 

У милицияга мурожаат қилган, аммо унинг айтишича, бир йилда иш ўрнидан жилмаган. У таҳдидлардан шикоят қилиб, иш қайта ўзига қўзғалиб қолиши мумкин деб хавотирланмоқда. Адвокат Нургазиев сайловга бораётганини эшитиб, жанжал ҳақида очиқ айтишга қарор қилган. 

Нургазиев адвокат аёлни уриб юборганидан тонмаган. Аммо у адвокат биринчи урганидан уни «рефлекс» билан уриб юборганини айтиб, Новохатскаяни провакацияда айбламоқда. 

«Улар камерани махсус тайёрлаб олиб, провакация қила бошлашди. Бир вақтда у мени юзимга урди, мен рефлекс билан унга тарсаки тушириб юбордим», — деди Нургазиев.

У адвокат аёлни товламачи деб атаб, Новохатская парламент сайловига нисбатан атайин «антипиар» бошлади деб қўшимча қилди. Шунингдек депутатликка номзод адвокатнинг соғлигимга зарар етди деган маълумотномаларига гумон қилди. 

«Бир йил ўтди, улар видеони сақлаб олиб, монтаж қилиб, кесиб, кейин парламентга бораётганимни эшитиб фейк аккаунтлар билан видеони тарқата бошлашди», — деб ҳисоблайди у. 

Нургазиев Новохатскаянинг товламачи эканини «исботлаган қоғозлар» бор эканини хабар қилди. У «Kaktus. media» нашрига сайловдан кейин адвокат билан шуғулланишини ваъда қилган. «Фрунзе ТВ»га эса адвокатни товламачилик учун органларга мурожаат қилиб, обрўсини ҳимоя қилиш учун уни судга беришини ваъда қилган. 

«Мен буни буюртма деб ҳисоблайман. Улар менга ва партияга антипиар қилишмоқда», — деди номзод.