Охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди, коронавирус юқтиришнинг янги 87 ҳолати аниқланди

303

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги кеча-кундузда Қирғизистонда коронавируснинг 87 ҳолати қайд этилганини хабар қилди.

  • Бишкек - 27;
  • Боткен вилояти - 17;
  • Жалолобод вилояти - 13;
  • Ўш вилояти - 11;
  • Чуй вилояти - 8;
  • Иссиқкўл вилояти - 7;
  • Талас вилояти - 2;
  • Ўш - 2.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 44 613га етди.

Шунингдек, охирги суткада 178 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.

  • Бишкек - 88;
  • Боткен вилояти - 26;
  • Ўш вилояти - 15;
  • Иссиқкўл вилояти - 14;
  • Чуй вилояти - 13;
  • Жалолобод вилояти - 12;
  • Талас вилояти - 5;
  • Ўш - 3;
  • Норин вилояти - 2.

Шу билан мамлакат бўйича 40 336 нафар бемор касалликдан соғайди. Касалхоналарда 535 нафар бемор, уй шароитида эса 2 373 нафар киши даволанмоқда. Инфекция умумий 1 063 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Охирги суткада Жалолобод вилоятида меҳнат қилган тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Шунингдек охирги кеча-кундузда тўрт нафар тиббиёт ходими тузалди ва 12 нафар шифокор уй шароитида даволаниб тузалди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3 159га етди, унинг ичидан 2 616 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайди.