МСК: Ўш шаҳрида икки ярим ойда сайловчиларнинг сони 12 мингга кўпайди

399
Ўш шаҳридаги сайлов участкаси. Сурат: Элдияр Бакиров / Клооп

Ўш шаҳрида охирги 2,5 ойнинг ичида 12 минг нафардан ортиқ фуқаро №2 форма бўйича рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда «Клооп»га Марказий сайлов комиссиясининг Ўшдаги вакили Расул Кадиров билдирди.

Кадиров билдиришича, 26-июнда эълон қилинган сайловчиларнинг дастлабки рўйхатида Ўш шаҳрида 143 764 нафар сайловчи қайд этилган. 8-сентябрдаги маълумот бўйича эса сайловчиларнинг сони 155 мингдан ортди.

«Ўш шаҳар мэриясининг таклифи бўйича ва рўйхатга туришни истаганлар шароит тузиб бериш учун Ўшнинг ҳудудий сайлов комиссияси қўшимча 10 участка очиш қарорини қабул қилган. [...] Бу сайлов участкалари форма №2 аризасини берган фуқаролар билангина ишлайди, демак у ерда Ўш шаҳрида овоз беришни истаган [бошқа ҳудудлардан келган] сайловчилар бўлади», — деди Кадиров.

*№2 форма — бу сайловчининг сайлов манзилини ўзгартириш учун берилувчи ариза. Мазкур ариза орқали сайловчи рўйхатдан ўтган еридан эмас, бошқа ердан овоз берса бўлади. Овоз берувчи фуқаро у танлаган участкада биометрик рўйхатдан ҳам ўтиши керак бўлади. Шундан кейин сайловчи рўйхатга киргизилиб, қайд этилган участкада овоз бера олади.

Бундан ташқари МСКнинг Ўшдаги вакили ҳар бир сайлов участкасида 2 500га яқин кишигина рўйхатдан ўтиши мумкинлигини қўшимча қилди. Унинг айтишича, 10га яқин участкада сайловчиларнинг сони бу меъёрдан ортиқча бўлган. Шунингдек, 20дан ортиқ участкада сайловчиларнинг сони 2 400дан ортган.

Ўш шаҳридаги қўшимча участкалар қуйидаги идораларнинг биноларида жойлашади:

Жанубий қирғиз геология экспедицияси;

«Айданек» болалар боқчаси;

Киров номидаги гимназия мактаби;

«Асан-Усон» ҳусусий ишхонаси;

«Каникей» болалар боқчаси;

Жусуп Баласагин номидаги миллий университетнинг Черёмушки кичик туманидаги филиали;

Манас-Ата ҳудудий кенгашидаги юридика институтнинг корпуси;

ЎшДУннинг медицина колледжининг 1-корпуси;

Шевченко номидаги ўрта мактаби;

Қурманжан Датка ҳудудий бошқармасидаги Касб-ҳунар лицейи.

Сайловга қатнашиш учун №2 форма бўйича фуқаролар 19-сентябрга қадар рўйхатдан ўта олади. Демак Ўш шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтиб сайлаганларнинг сони ҳам ўсиши мумкин.

Кўпинча сайловчиларни №2 форма орқали бошқа ҳудудларга рўйхатга олишдан сайловга қатнашган партиялар манфаатдор. Қонунга кўра, сиёсий партиялар Жогорку Кенешга ўтиш учун 7 фоизлик чек қўйилган. Айни вақтда партиялар ҳар бир вилоятдан, Бишкек ва Ўш шаҳарларидан 0,7 фоиздан кам бўлмаган овоз олиши керак.

Агар партия қайси бир ҳудудда ёки шаҳарда у қадар таниқли бўлмаса, сайлов участкасини алмаштириш унга мазкур ҳудуд ёки шаҳардан 0,7% бўсағадан ўтиш учун керакли сонда овоз олишга имконият беради. Партия ҳудудлардан қўлловчиларини топиб, уларнинг қўллови йўқ бўлаётган ҳудудга ўтказади.

Сайлов участкасини алмаштирган фуқароларнинг овозини партиялар сотиб олишга ҳаракат қилади. Ижтимоий тармоқларда «Биримдик» ва «Мекеним Қирғизистон» партияларининг вакиллари сайловчиларнинг овоз берувчи участкаларини алмаштириш учун пул таклиф қилгани бўйича бир неча сурат, видео ва маълумот тарқаган.

Оммавий рўйхатга олиш

Сайлов олдидан шаҳарларда сайловчиларнинг сони кескин кўпая бошлайди. Масалан, жорий йилнинг 12-апрелида мамлакатимизнинг бир неча шаҳарларида — жумладан Ўш ҳам бор  — маҳаллий кенгашга сайлов ўтиши керак эди.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг маълумотига кўра, йилнинг бошидан бери 13-февралга қадар Ўш шаҳрида 35 895 нафар киши янгидан рўйхатга ўтган. Бу вақтда Ўшда сайловчиларнинг сони 139 117 нафар кишини тузиб, янги рўйхатдан ўтган «потенциал сайловчилар» умумий сайловчиларнинг сонини 25 фоизга кўпайтирган.

Идора мазкур факт бўйича текширув ўтказа бошлаганда, ҳудудлардан Ўш шаҳрига янги қайд этилган фуқароларнинг кўпи бир уйда ёки квартирада тургани маълум бўлган. Ўртача ҳисоб билан бир уйга 400-500дан сайловчи қайд этилган, айрим уйларга эса 1300 киши рўйхатга олингани айниқланган.

Шу билан бирга МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев қоунда бир ерга қанча киши қайд этилиши бўйича меъёрлар ёзилмаган деб билдирилган.

Бош прокуратура эса бу фактлар бўйича суриштирувни бошлаб, Ўш ва Қоракўл шаҳарларининг Паспортлаштириш ва фуқароларни қайд этиш бўлимининг ходимларига нисбатан судгача тергов бошлаган. Тергов вақтида мазкур ходимлар янги қайд этилган фуқароларни уй эгаларининг рухсатисиз рўйхатга олишгани аниқланган.

Маҳаллий кенгашларга эса сайлов коронавирус сабаб номаълум муддатга жилдирилди.