Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда Covid-19 инфекциясининг 68 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
- Бишкек - 13;
- Чуй вилояти - 4;
- Ўш вилояти - 11;
- Талас вилояти - 7;
- Норин вилояти - 1;
- Иссиқкўл вилояти - 8;
- Жалолобод вилояти - 8;
- Боткен вилояти - 16.
Шу билан Қирғизистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони 44 526га етди.
Охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган беморлардан бири вафот этгани қайд қилинди. Шундай қилиб, Қирғизистонда коронавирус туфайли вафот этганларнинг умумий сони 1062 нафарга етди.198 нафар бемор эса тузалиб, касалхоналардан чиқарилди.
- Бишкек - 84;
- Ўш - 4;
- Чуй вилояти - 12;
- Ўш вилояти - 11;
- Талас вилояти - 3;
- Норин вилояти - 7;
- Иссиқкўл вилояти - 11;
- Жалолобод вилояти - 33;
- Боткен вилояти - 33.
Мамлакат бўйича стационар ва шифохоналардан жами 40158 нафар бемор чиқарилди.
Бундан ташқари Ўш вилоятида бир нафар тиббиёт ходимидан коронавирус инфекцияси аниқланди. Ўтган суткада эса 21 нафар шифокор коронавирусдан тузалди — уларнинг 17 нафари уй шароитида даволанган. Жами бўлиб COVID-19ни 3 158 нафар шифокор юқтириб, уларнинг 2 600 нафари касалликдан соғайган.