Ўш шаҳрида 2-сентябрга ўтар кечаси уч бола 20 ёшдаги қизни «олиб қочишга» ҳаракат қилган. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш ШИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, 20 ёшлаги жабрланувчи қиз дугонаси билан ишдан уйига бораётганда гумондорлар уни «олиб қочишга» ҳаракат қилишган. Қиз эса шовқин солгандан кейин ўша ерда яшаган милиция ходими Эрмек Арзиев қизни қутқариб қолган.
Ўш ШИИБ бу воеқа бўйича «Одамни никоҳга олиш мақсадида ўғирлаш» моддаси билан судгача терговни бошлаб, жабрланувчига суд-тиббий экспертиза тайинланди. Милиция гумондорларни қидирмоқда.
Воқеага гувоҳ бўлган турғунларнинг бири «Турмуш» нашрига билдиришича, гумондорлар қизни судраб машинага солмоқчи бўлаётганда уйнинг олдида бошқа болалар юрган. Аммо улар қизга ёрдам бермаган.
«Бир қўшнимиз ёрдамга етиб келгунча йигитлар машиналарига ўтириб, қизни ташлаб қочиб кетишди. Аммо уйнинг олдида ҳам бошқа болалар турган жкан. Улар ёрдам бериб қўйиш ўрнига қараб туришди. Мен шундан қаттиқ ранжидим», — деган у.
«Биринчи марта эмас»
Жабрланувчи қиз билдиришича, гумондорлардан бири уни иккинчи марта олиб қочишга ҳаракат қилган. Дастлаб қизни ярим йил аввал айни шу болаларнинг гуруҳи машинага солишиб, Ўш вилоятининг Новқат туманига олиб боришган.
«Уйига борганда “агарда мени уйимга олиб бориб қўймасанглар, устинглардан шикоят қилиб, қаматаман” дедим. Кейин отаси: “Қизни қаердан олиб келган бўлсанг, ўша ерга етказиб қўй” деб айтди. Мени қайта уйга олиб бориб, кечирим сўраганда кечирган эдим», — деди жабрланувчи.
Кўп ўтмай бола қизнинг WhatsApp мессенжерига калтакланган қизларнинг суратларини жўнатиб, «менга тегмасанг охири сени шундай ҳолга соламан шекилли» деб қўрқита бошлаган. Шу сабаб қиз яшаган манзилини, ишлаган ерини ва телефонини алмаштиришга мажбур бўлган.
Шунингдек, қиз милицияга ариза билан мурожаат қилиб, гумондор унга жўнатган суратларни ва хатларни ҳам кўрсатган. Аммо номаълум сабаблардан бу ариза қайд қилинмаган. Ўшнинг милицияси бу факт бўйича хизмат текширувини бошлади.
Статистикага кўра, Қирғизистондаги ҳар бир 17 қиз истагига қарши олиб қочилган.
Жазо кодексида эса одамни мажбурлаб никоҳга олишга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан ажратиш жазоси кўрсатилган. Балоғатга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилга қадар озодликдан ажратилиб, 200 минг сом жарима тўлаши керак.
Бундан икки йил аввал Бурулай Турдали қизи олиб қочилиб, ўлдирилган — бу жамоатчиликда катта резонанс яратган. Уни 2018-йили бир киши икки марта олиб қочиб кетган. Иккинчи учрашувида эркак кишини милиция қўлга олиб, туман ИИБга олиб қочилаётган қиз билан бирга қамоққа олган. У ерда қизни ўлдириб қўйган.
Бурулайни олиб қочган одам билан унга ёрдам берганлар судланиб, қизнинг ўлдирилишига йўл қўйган милиционерларга санкциялар қўлланилгани билан жамоатчиликда яна ҳам қизларни олиб қочиб, никоҳга мажбурлаш ҳолатлари тўхтагани йўқ.