«Жал» кичик туманидаги муштлашув. Айбланувчилар 10 ва 11 йилга судланди

324

27-августда Бишкекнинг Ленин туман суди «Жал» кичик туманидаги муштлашувнинг иштирокчилари Жанибек Бапишев ва Калисбек Сеитбековга нисбатан ҳукмини чиқарди.

Улар «Қотилликка уриниш» моддаси бўйича айбдор деб топилди. Бапишев 10 йилга,  Сеитбеков эса 11 йилга озодликдан ажратилди. 

Тўрт киши иштирок этган муштлашув 2019-йили 28-августда Ахунбаев ва Курчатов кўчаларининг кесилишида юз берган. Натижада икки киши оғир жароҳат олган. Кейинчалик улардан бири вақтинчалик комага тушиб қолиб, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган. Иккинчисига эса операция қилинган. 

Муштлашув бўлган ерга милиционерлар келиб, унга иштирок этган икки кишини қўлга олиб, аммо шундан кейин қўйиб юборилган. Прокуратура кейинчалик уларни олиб кетган Чуй вилоят ИИБининг майори Казибек Бапишев қўлга олинганларга қариндош бўлишини маълум қилган.

Шундан кейин калтаклашда гумондорлар қидирувга берилиб, милиционерларга эса «Лавозимини суиистеъмол қилиш» ва «Жиноятни яшириш» моддалари бўйича прокуратура текширув ишини бошлаган. 

Айни вақтда милиционерларнинг адвокати ҳимоя қилаётган одамлари муштлашувга қатнашганларни қўйиб юборишмаганини, уларни навбатчи бўлимга топшириб, ўша ерда уларни қўйиб юборишганини билдирган. 

Кейинчалик, ИИВ гумондорларга қариндош бўлган Чуй вилоят ИИБининг майорини «ишончни кетказгани» учун хизматидан бўшатган. 

Собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев 2019-йили 4-сентябрда ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиевга муштлашув бўйича билдирувга келиб, шундан кейин можарога қатнашган икки кишини қўйиб юборган милиционерларга нисбатан «охирги чораларни кўришни» топширган. 

6-сентябрда мазкур милиционерлар қўлга олиниб, МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган. Терговнинг версияси бўйича, улар гумондорларни аниқлагандан кейин Бапишев билан яширин келишувга бориб, бу жиноятга алоқаси бор одамларни атайлаб яширишган. 

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 9-сентябрда милиционерларнинг эҳтиёт чорасини қайта кўриб чиқиб, улар 2-ноябрга қадар уй қамоғига чиқарилган. Ишни кўриб чиқишда милиционерларнинг хизматдаги ижобий  характеристикалари, жумладан икки нафари ҳам оилали ва кичик ёшдаги болалари бор эканлиги ҳисобга олинган. 

Санкциялар милициянинг бошқа ходимларига ҳам қўлланилган. Бундан ташқари, Бишкекнинг Ленин туман ИИБнинг тергов хизматининг етакчиси билан терговчиси эгаллаган хизматларидан олиниб, шунингдек туман ИИБнинг инспектори билан ходимнинг ёрдамчисига қаттиқ ҳайфсан эълон қилинган. 

Бишкек милициясининг етакчиси Канат Жумагазиев муштлашувнинг икки иштирокчилари қидирувда юрганига қарамай Қирғизистондан бошқа ўлкага чиқиб кетишга ҳаракат қилишганини хабар қилган. Воқеадан бир неча кун ўтгандан кейин улар ўз ихтиёри билан милицияга таслим бўлишган.