Ўш: Милиция вояга етмаган жиянини зўрлашда гумонланган кишини қўлга олди

309

Ўш шаҳар милицияси 12 ёшдаги қизни 2009 йилда туғилган жиянини зўрлаганликда гумон қилиниб, 30 ёшли эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда жабрланувчи томоннинг адвокати Мухайё Абдураупова «Клооп»га хабар берди.

Дастлаб Абдурауповага қизнинг онаси мурожаат қилган. У 1 сентябрь куни укаси билан қизини бирга кўриб қолган. Аммо улар кийим билан бўлгани учун зўрлаш эмас, жинсий характердаги шилқимлик деб ўйлаган.

«Аёл қизини туғруқхонага зўрлаш бўлгани ёки бўлмаганини аниқлаш учун олиб борган. У ерда зўрлаш бўлгани тасдиқланди. Кейин у Ўш шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилди», - деди адвокат.

Ҳуқуқ тартибот органлари ўша куни унинг укасини қўлга олиб, вақтинча ушлаб турилувчи ерга киргизган. Адвокатнинг айтишича, гумондор айбини тан олиб, бу биринчи зўрлаш бўлмаганини айтган.

Милиция мазкур факт бўйича «Ўн олти ёшга етмаган шахс билан жинсий характердаги ҳаракатлар қилиш» моддаси билан судгача тергов бошлаб, суд-тиббий экспертизалар тайинланган. Ўш ШИИБнинг маълумоти бўйича эса, жабрланувчи қиз 11 ёшда бўлган.

Бош прокуратурадан билдирилишича, 2019 йили ўспиринларга нисбатан 2462 жиноят амалга оширилган — унинг 184и оғир, 36и ўта оғир ва 2248и енгил.

“Улар бир уйда яшар экан. У [гумондор] қизнинг онасига ҳам, оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳам зўравонлик қилиб келган. Қизнинг тоғаси уларни «безовта қилиб, қувиб, деразаларни синдириб» юрганидан аввал ҳам шикоят билан мурожаат қилишган экан”, — деб қўшимча қилди Абдураупова.

Жабрланувчи қизнинг отаси вафот этган. Онаси эса уч фарзандини ёлғиз боқиб келади. Абдураупованинг айтишича, воқеа бўлгандан кейин аёлнинг қонида қанд миқдори ортиб, юзининг бир қисми шол бўлиб қолди.

Шу каби балоғатга етмаган болаларга 222 жинсий зўравонлик факти қайд этилди. Бош прокуратура мазкур жиноят ўсганини ва хавотирга асос бўлишини билдиради. Жинсий зўравонлик энг кўп Чуй вилоятида қайд этилган — 38. Ундан кейин Бишкекда — 33, Ўш шаҳрида — 27, Иссиқкўл вилоятида эса 26 ҳолат қайд этилган.