Истамбул: Қирғизистоннинг Бош консуллигининг биносида ёнғин чиқди, жабрланганлар йўқ 

319

Қирғизистоннинг Истамбулдаги Бош консуллигининг биносида 2-сентябрь куни, Туркия муддати бўйича соат 22:30да ёнғин чиқди. Бу ҳақда CNNнинг Туркиядаги хизмати маълум қилди.

Haberler нашрининг ёзишича, дастлаб Тақсим майдонида жойлашган беш қаватли бинонинг биринчи қаватидан ўт чиққан. Шундан кейин ёнғин бошқа қаватларга ўтган. Ўт ўчириш учун «кўп сондаги» ўт ўчириш гуруҳлари келган. 

Янги маълумотлар бўйича, ёнғиндан жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ. Бош консулликка моддий зарар келтирган. Истамбулнинг полицияси ёнғиннинг чиқиш сабабини текширмоқда.