COVID-19га чалинган болаларда Кавасаки ҳасталиги каби синдром пайдо бўлиши мумкин — Штаб

509

Кадрларни қайта тайёрлаш ва маҳоратни ошириш бўйича давлат тиббиёт институтининг педиатрия кафедрасининг етакчиси Венера Шукурова 2-сентябрда ўтган брифингда мамлакатда COVID-19 юқтирган болаларни қандай даволашаётганини айтиб берди. 

Унинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксперт гуруҳи болалар орасидаги COVID-19га боғлиқ бўлган кўп тизимли яллиғланиш синдромини даволаш протоколини ишлаб чиқаради. 

Дастлаб Кавасаки касаллигига ўхшаш синдром катталар орасидаги коронавирусни аниқлаш ҳамда даволаш бўйича вақтинчалик қўлланманинг махсус тўртинчи бўлимида баён қилинган. 

*Шифокорлар болаларда мульти яллиғланиш синдромини май ойида COVID-19 билан боғлашган, ўша вақтда бу қўшимча касаллик коронавирус юқтирган ўнлаб британиялик ва америкалик болаларда қайд этилган. Синдромнинг асосий белгилари: тана ҳароратининг юқори бўлиши, қизамиқ, кўзнинг қизариши, шишиш ва тана суякларининг қақшаб оғриши. Британиялик педиатрларнинг тахмин қилишича, бу болалар иммунитетининг вирусга қарши кечикиб реакция қилишининг белгилари ва у бошқа касаллик симптомларини — Кавасаки синдромини ёдга солади. Аммо икки синдромнинг фарқи Кавасаки касаллиги деярлик беш ёшгача бўлган болалардагина учрашганидадир. Мульти яллиғланиш синдромининг белгилари эса 16 ёшгача бўлган ўспиринларда кузатилган. 

Бундан ташқари Шукурова болалар орасида коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича маълумот берди. 

Унга кўра, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери 1 120 кишида COVID-19 аниқланган. Уларнинг орасидан 117си — бир ёшгача бўлган чақалоқлар, 354 нафари — бирдан беш ёшгача бўлган болалар, 649 нафари — олтидан 14 ёшгача болалар. 

Шунингдек, Шукурова коронавирусга чалинган болаларни даволаш учун мамлакат бўйича 2 356 ўринга мослашган беш стационар тайёрланганини айтиб берди: 

  1. Она ва болани ҳимоя қилиш миллий маркази;
  2. Қорасувдаги болалар касалхонаси;
  3. Ўшдаги вилоятлар аро болалар касалхонаси;
  4. Бишкек шаҳрининг Тиббий тез ёрдам беришнинг болалар клиник касалхонаси.
  5. Республика юқумли касалликлар касалхонаси.