«Иқтисодни нотўғри йўлга буришди». Асқар Ақаев ўзидан кейинги президентларни танқид қилди 

583

Қирғизистонни 15 йил давомида бошқариб, революциядан кейин қочиб кетган Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев Қирғизистон иқтисодиётидаги масалаларга ким айбдор эканини айтиб берди. 

«Мендан кейинги уч президент иқтисодни нотўғри йўлга буриб кетишди. Дефицит йўлини танлаб олишди, аммо иқтисодни ички ресурслар билан ривожлантириш мумкин эди», — деди у «Жетинчи канал»нинг журналистларига Курманбек Бакиев, Роза Отунбаева ва Алмазбек Атамбаевни назарда тутиб. Собиқ давлат раҳбари мамлакат «15 йилдан бери режасиз яшамоқда» деб ҳисоблайди.

У ўзининг бошқарувини мақтаб, мамлакат мустақилликка эга бўлгандан кейин «ҳақиқий демократик йўл» билан бораётганди, унда инфляция паст бўлиб, халқаро донорларнинг ишончи бор бўлган деди. 

«Халқаро ташкилотлар дастуримизни грантлар билан қўллаб туришган. Агар дастурни охирига чиқарсак, Қирғизистон 2010-йилга келиб иқтисодий жиҳатдан бой ўлкаларнинг қаторига қўшилиб қолган бўларди. Аммо бунинг амалга ошишига йўл беришгани йўқ, сиёсий авантюристлар 2005-йили тўнтариш қилиб, мен ҳокимиятдан кетдим. Мендан кейин Бакиев келди, у дастур Ақаевники бўлгани учунгина уни тўхтатди», — деб ҳисоблайди Ақаев.

Биринчи қочқин президент

Сурат: Ақаевнинг сайти

Мамлакатни мустақиллик олгандан кейин айнан шу Асқар Ақаев бошқара бошлаган. Президент бўлгунга қадар у илмий ишлар билан шуғулланиб келган. Президентликдан кетгандан кейин илмга қайтиб борган. Ақаев шасий сайтида ўзини шундай тасвирлайди: «зиёли, ҳақиқий инсонпарвар ва демократик дунё қарашнинг одами». у 2017-йили қизи Бермет Ақаева билан бирга «Қирғизистон учун тараққиёт стратегияси» деб номланган китобни ёзган. 

Ақаев 15 йиллик бошқарувидан, кузатувчилар томонидан ҳалол эмас деб топилган парламент сайловидан кейин 2005-йилнинг 24-мартида ўтган «Лола инқилоби» ҳақида гапирди. 

Собиқ президент қаршилик акцияси иштирокчиларининг кўпи  «криминал вакиллари» бўлган деб билдирган — бу ҳақда унга хабар беришган, бундан ташқари «бу кўриниб турган». Ақаев қаршиликка чиққанларга қарши куч қўлланишни таклиф қилишганини, аммо у бундай қилишдан бош тортиб, қурбонликларга йўл бермаслик учун мамлакатдан чиқиб кетганини айтган. 

Ақаевларнинг клани

Асқар ва Майрам Ақаевлар. Сурат: Ақаевнинг сайти

Қирғизистоннинг сиёсатида Аскар Акаевдан ташқари фарзандлари Айдар ҳамда Бермет Ақаевлар ҳам ўрин топишган. Унинг турмуш ўртоғи Майрам Ақаеванинг таъсири катта деб ҳисобланар эди, у ҳам ўзини сиёсатда синаб кўрган — Ақаева 2000-йили Қирғизистон аёллар партияси етаклаган. 

Айдар Ақаев 2005-йили ўтган парламент сайловида ғалабага эришган, революциядан кейин эса иқтисодий жиноятлар учун судланган. У Россиянинг пойтахти Москва шаҳрининг ғарбида жойлашган «Рублёвка» элита туманида яшаган. Айдар Ақаев 2019-йили вафот этган. 

Бермет Ақаева ҳам 2005-йили парламент сайловида енгиб, 2007-йили Бакиевнинг даврида ҳам номзодини қўйишга ҳаракат қилган. Уни президентга қарашли «Алга, Кыргызстан!» партиясининг асосчиси деб ата келишади. Бу партия 2005-йилдаги революциядан кейин сиёсатда кўринмай қолган. 

Ақаевнинг кенжа фарзандлари Саадат ва Илим эса Қирғизистоннинг сиёсиё ҳаётига аралашишга улгурмаган.