«Онаси учун кечирдим». Суд Миллий гвардиянинг аскарини босиб кетган ҳайдовчини оқлади 

311

Қисқача

Май ойида, фавқулодда ҳолат режими амал қилиб турган вақтда Сўқулиқдаги блокпостда Миллий гвардиянинг кичик сержантини машина уриб кетган. Бунинг оқибатида у бошидан очиқ жароҳат олган. Сўқулуқ туман суди бу ишни кўриб чиқиб, жабрланувчи эса суд йиғинда ҳайдовчини «унинг онаси учун» кечирганини айтгаан. Айбланувчи айбини тан олгани билан суд уни оқлаш қарорини қабул қилган. 

Батафсил 

21-майда Сўқулуқдаги блокпостда Миллий гвардиянинг кичик сержантини уриб кетган ҳайдовчига қарши иш судда кўриб чиқилди. 

Аубланувчи нима деб айтган?

Ҳайдовчи судда сержант машинасининг капотига сакраганини ва у караҳт аҳволда газни босганини, шундан кейин «уларни аскарлар ушлаб, капитан уни ерга йиқитиб олиб автомат билан урганини» айтди. Аммо, у ҳарбий ходимни атайлаб уриб кетмаганини билдириб, айбини тан олди. 

Жабрланувчи нима деб айтган ?

Миллий гвардиянинг кичик сержанти ҳеч нарса ёдида йўқ эканини ва ҳамкасбларининг гапига таянибгина вазиятга баҳо бера олишини билдирди. 

«Кўзини очганда касалхонада ётганини, оғзи ва қорнига трубка қадалганини кўрди», — деб ёзилган суднинг материалларида. 

Жабрланувчи қарши ариза ёзиб, ҳайдовчига шикояти йўқлигини, чунки уни «унинг опаси учун кечирганини» айтди.

Суд қандай қарор чиқарди?

Суд айбланувчи керакли ҳужжатларни йўқлигидан блокпостдан изини яшириб кетишга ҳаракат қилиб, жабрланувчи эса уни машинасининг капотига сакраб, ҳайдовчи уни 15 метр судраб кетганини аниқлаган. 

Шундан кейин ҳайдовчи дарахтни урган, жабрланувчи эса оғир жароҳат олган. Суднинг материалларида кўрсатилганидек, жабрланувчининг «мияси оғир даражада жароҳатланиб, мияси шишиб, қулоқ гематоликхорияси пайдо бўлиб, комага тушиб қолган». Бу танага оғир зарар келтириш қатори баҳоланади. 

Жабрланган ҳарбий давлат айбловчиларининг даъвосини қўллашдан бош тортган. Натижада ҳайдовчи  355-модданинг 2-пункти «Ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик» бўйича оқланган. Бу «ҳаётга ва соғлиққа хавфли бўлмаган зўравонлик кўрсатиш», бунинг учун озодликдан ажратиш ва жарима турида жазо кўрилиши керак эди. 

«Жабрланувчининг соғлигига зарар етказишга жабрланувчининг ўзи чап томондан автомобилга сакраб, машина урганидан эмас, темирга қаттиқ қулагани сабаб оғир жаоҳат олгани сабаб бўлган ҳамда айбланувчида ҳукумат вакилига зўравонлик қилиш фикри бўлмаган», — деб тасдиқлайди суд.

Суд жабрланувчининг сўзидан бошқа  «инкор қилувчи далиллар бўлмаган» деган қарор чиқарди. 

«Суд айбсизлик принципларини илгари суриб, айбланувчининг фойдасига бўлган барча гумонларни талқин қилиш орқали айбланувчини оқлаш зарурати бўйича қарорга келди», — деб ёзилган суднинг материалларида. Суд жиноят унсури йўқлиги сабаб ҳайдовчини оқлаб, у суд залидан бўшатилди. Шунингдек, суд жиноят ишини тўхтатиш қарорини чиқарди.