Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 26-августда хабар қилишича, охирги суткада COVID-19га чалинган яна бир бемор вафот этди. Марҳум Бишкек шаҳридаги касалхонада даволанаётган эди.
Жами бўли Қирғизистонда 1 058 нафар бемор вафот этди — бу статистикага коронавирус инфекцияси ва касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган беморлар кирган. Дастлаб COVID-19 туфайли вафот этган беморларнинг сони 1 498 нафарга етган, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг сонини 29 фоизга камайтирди.
Қирғизистонда коронавируснинг умумий 43 358 ҳолати қайд этилди. Беморларнинг 37 217 нафари касалликдан соғайди.