Милициянинг подполковниги олтин ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди

266

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг подполковниги далил буюмини ўғирлаш иши бўйича қўлга олинганини маълум қилди.  Ушланган ходим — хизматнинг Бишкек шаҳри бўйича бошқармасининг етакчиси, у МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди.

У олтин ўғирлашда гумонланмоқда — мазкур иш бўйича 22-августда идоранинг яна уч ходими қўлга олиниб, МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган.

Муассасанинг маълумоти бўйича, ушбу милиционерлар июль ойида гиёҳванд ва қимматбаҳо металларни сотишга алоқадор одамларни қўлга олган.

МХДҚ билдиришича, мазкур хизматнинг ходимлари жиноят ишида далил буюми бўлган уч килограммдан ортиқ олтинни ўзлаштириб олган. Бундан ташқари, уларнинг иш кабинетларида ноқонуний сақланган гиёҳванд моддалар топилгнан. «Ўғрилик» ва «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича тергов амаллари бошланди.