Қорасувда 81 ёшдаги пенсионерни калтаклаган киши қўлга олинди

337

Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси 81 ёшли кишини калтаклаган 36 ёшдаги қорасувлик ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Қўлга олинган шахс вақтинча сақлаш ҳибсхонасига киритилди.

Полиция ушбу одам уч марта олдин судланганлигини ва ҳибсга олиш пайтида у тезкор ходимнинг қўлини эчиб ташлаганини айтди.

Ўш вилоят ИИБнинг матбуот котиби Жениш Аширбаевнинг айтишича,  милиционерлар гумондорни ўз уйида қўлга олган. Аммо у қаршилик кўрсатишга уриниб, ҳуқуқ тартибот органларидан бирининг танасига жароҳат етказган.

Шу сабабли унга нисабатан «Ҳукумат вакилига таҳдид» моддаси бўйича ҳам судгача тергов бошланди. Гумондор соқов бўлгани сабаб тергов ишларига таржимачи жалб қилинади.

Бунга қадар Қорасувда мазкур турғуннинг 81 ёшдаги Калибек Исаковни калтаклаётгани видео камерасига тушиб қолган. Исаков дўкондан чиқиб келаётганда калтакланган. У ҳушини йўқотиб қўйгани сабаб ундан сўнгра нима бўлгани ёдида йўқ. Жабрланувчи уйига куёви Рустам Качибеков олиб келган.

Гумондорга «Безорилик» моддаси билан иш қўзғалган. У Бишкек шаҳрига қочиб кетганидан, милиция қидираётган эди. Шунингдек гумондор аввал уч карра «Ўғрилик» ва «Мол ўғирлаш» моддалари билан судлангани маълум бўлган.