Масжидларда қоидаларга риоя қилган ҳолда жума намози ўқишга рухсат берилди 

382

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасининг (ҚМДБ) матбуот хизмати 28-августдан бошлаб Қирғизистонда масжидлар намоз ўқиш учун қайтадан очилишини маълум қилди.

ҚМДБдан билдирилишича, коронавирус пандемияси сабабли масжидга келганлар қуйидаги санитария қоидаларини сақлаши шарт: 

  • Кунда беш маҳал ва жума намозига келувчи фуқароларнинг юз ниқоби тақиши талаб қилинади;
  • Масжиднинг атрофида дезинфекциялаш ҳамда фуқароларнинг тана ҳароратини текшириш тадбирларини ўтказиш;
  • Масжидда одамлар ўртасида 1,5 метрлик масофани аниқ сақлаш;
  • Фуқароларнинг қўл бериб, қучоқлашиб саломлашиши тақиқланади;
  • Таҳоратни уйда олиш ва суннат намозларини уйда ўқиб келиш;
  • Ёш болалар, қариялар ва беморлар, тана ҳарорати кўтарилаётган фуқароларнинг масжидга келмай туриши талаб қилинади;
  • Масжидга келган фуқаролар кўп муддат турмай, 15-20 дақиқа ичида чиқиб кетиши тавсия қилинади;
  • Жамоат намозларини очиқ ҳавода масжиднинг ҳовлисида ўқиш тавсия қилинади;
  • Ҳар бир одам масжидга келганда жойнамозни олиб келиши тавсия қилинади. 

Июль ойида мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони кўпайган вақтда, ҚМДБ бутун ўлка бўйича масжидларда жума намози ўқишни тўхтатган. 

Август ойида қирғизистонликлар масжидларни очиш илтимоси билан ҚМДБга ва ҳукуматга мурожаат қила бошлаган. Масалан, «Азия Микс» КВН командасининг аъзоси Марат Жуманалиев «Сизлар масжидларни очишинглар учун қанча тўлаш керак?» деган плакат билан марказий масжиднинг олдига чиққан.

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси фуқароларнинг ҳукуматга мурожаатлари ҳақида хабар қилган. Ҳукумат чиқарган қарорга кўра ССВ, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси ва ҚМДБ касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича қоидаларни тузиб чиққандан кейин масжидларнинг ишлаши қайта тикланади. 

Аммо, бундай қоидалар бунгача ҳам бор эди — ҚМДБ уларни пандемия куч олмасдан олдин киргизган эди, муфтий Максат Токтомушев эса оралиқни ва санитария қоидаларини сақлаш илтимоси билан фуқароларга мурожаат қилган. 

Диндор одамларнинг кўпи Қирғизистоннинг энг нуфузли олимларидан бири Чубак Жалилов вафот этгандан кейин коронавирусга жиддий қарай бошлаган. У касалхонага кеч етказилгани сабаб уни қутқариш мумкин бўлмай қолган. 

Қирғизистонда 26-августга келиб коронавирус юқтиришнинг 43 358 ҳолати қайд этилди. Пандемиянинг бошидан бери 37 217 нафар бемор соғайиб, 1 058 нафар киши коронавирусдан вафот этди.