Москванинг полицияси 2019-йили Магнитогорскдаги уйни портлатишда гумонланган қирғизистонлик ҳамда этник ўзбек Хуснидин Зайнабидиновни қўлга олди. «Ёрдам» ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотининг етакчиси Бахром Хамроев билдиришича, энди Зайнабидинов Россиянинг миграция қонунини бузишга айбланмоқда.
Унинг айтишича, унинг қўлга олиниши «режалаштирилган», чунки Зайнабидиновни прокуратурага унга бошпана бериш масаласи бўйича чақиришган.
«Прокурор Кулагин унга иш қўзғаш ва уни Қирғизистонга экстрадициялаш мақсади билан уни алдаш йўли орқали полиция ходимларининг қўлига ўтказиб берди. Аммо Кулагин ўзи 2020-йилнинг 15-августида Зайнабидиновни бўшатиш ҳақида қарор чиқарган эди», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Унда Зайнабидинов Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органларининг уни экстрадициялаш талаб билан берилган сўров бўйича қўлга олинган. У Қирғизистонда 2010-йили Ўшда бўлган тартибсизликларда гумон қилинмоқда. Унга нисбатан Қирғизистон Жазо кодексининг «Бегона мулкни йўқ қилиш», «Оммавий тартибсизликлар» ҳам «Этникалараро низо қўзитиш» моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғалган.
Бироқ, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (АУЕС) у Қирғизистонда миллий белгилар бўйича тақибга олиниши мумкинлигидан қўрқиб, уни юртига экстрадициялашга тақиқ қўйган.
«Мен полиция бўлимида миллий судларнинг ва Европа судининг аввал чиқарган суд ҳужжатларини берганимга қарамай, полициянинг бўлиб етакчисининг ўринбосари Кирилин менга “барча осиёликлар Европанинг судларига эмас, Осиёнинг судларига шикоят қилишган” деб жавоб берди, АУЕСнинг талаблари, қарорлари эса уларга барибир», — деди Хамроев.
У Зайнабидиновга қўйилмоқчи бўлган айбловлар бўйича барча ишлар сохталаштирилган деб ҳисоблайди ҳамда уни қўлга олинишинг ягона мақсади — бу уни Қирғизистонга экстрадициялаш деб ўйлайди.
Зайнабидиновга Россиянинг миграция қонунларини бузди деб қўйилган айблов бўйича кейинги йиғин 26-августда ўтади.
2019-йили қўлга олиниши
Қирғизистон фуқароси, Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани туррғини Хусниддин Зайнабидинов биринчи бор 2019-йилнинг январь ойида Магнитогорскда қўлга олинган. У вақтда Россиянинг махсус хизматлари уни 2018-йилнинг 31-январида Магнитогорскдаги турар жойни портлатишда қатнашганликда айблаган. Ўша куни тўққиз қаватли уйнинг подъезди қулаб тушиб, оқибатида 39 киши вафот этган. Тергов портлаш маиший газнинг портлаши сабаб бўлганини айтган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Хамроев «Озодлик» радиосига берган интервьюсида тасодифий ҳалокатдан кейин полиция ўзбек, тожик ва қирғиз мухожирларни қўлга ола бошлаган деб айтиб берган.
«У кунлари йўқолиб қолган мигрантлар кўп бўлган: полиция билан ФХХ бозорларда ва кўчаларда қўлга олишларни уюштириб, бутун шаҳарни тинтишган. Менга у кунлари юзлаган муҳожирлар калтакланиб, ўғирланишган деб айтишди. Кунига кўпинча Марказий Осиёдаги мусулмонларга илиб қўйишга ҳаракат қилишган. Ўғирлаб кетилганларнинг айримлари ҳозиргача топилгани йўқ», — деган Хамроев.
Зайнабидинов эса тергов вақтида унинг бурнини, қобирғаларини синдиришганини, «уйни портлатганларни топишни» талаб қилиб, уни электр токи билан қийнашганини айтиб шикоят қилган.
У тергов қамоғида 7 ой ўтирган. Бундан ташқари, Челябинск вилоятидаги Хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказида яна олти ой бўлган.
«Портлаш бўйича айбни бўйнимга олишдан бош тортгандан кейин мени депортация лагерига ташлаб: “Сен Қирғизистонда 2010-йилдаги воқеаларга қатнашганча. Қирғизистон сени қидирувга бериди!» деб айтишган, — деб шикоят қилган Зайнабидинов.
Зайнабидинов жами юрисдикциядаги Еттинчи кассация судининг қарори билан озод қилинган. Бу қарор 2020-йилнинг 10-февралида чиқарилган.
Қирғизистонлик озодликка чиққандан кейин уни қийнаганларни жавобгарликка тортиш ва қочқин мақомини олиш учун Москвага борган. Аммо у Москвада қўлга олиниб, энди у қайтадан депортация қилинмоқчи.