МСКнинг аъзоси парламент сайловига қатнашиш учун хизматидан кетди

361

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати 24 августда маълум қилишича, Назарали Арипов парламент сайловларида қатнашиш учун комиссия аъзолигидан кетди.

МСК матбуот хизматининг хабар беришича, Арипов сайловга «Республика» сиёсий партияси билан сайловларда қатнашишни режалаштирмоқда. У 2010 йили сайланган бешинчи чақириқда шу партия билан Жогорку Кенешга ўтган.

Арипов ўз меҳнат фаолиятини хусусий компанияларда бошлаган, 1994 йилда эса у улгуржи савдо-сотиқ бўйича компанияларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2007 йили сиёсатга келган. Арипов икки йил давомида Ўш шаҳар кенгашининг аъзоси бўлиб ишлаган. Парламентга киришдан олдин у МТCФнинг Ўшдаги минтақавий идорасини бошқарган.

Ариповга Маевка қишлоғининг аҳолиси норози бўлган. Улар 2020 йилнинг май ойида экс-депутатга қарши митингга чиқиб, уни ерларни ноқонуний босиб олган ва деҳқонларга ишлаганга тўсқинлик бўлмоқда деб айблашган. Арипов бунга ҳеч қандай реакция қилмаган.

Парламент сайлови 2020 йилнинг 4 октябрида ўтади. Партиялар номзодларнинг рўйхатини расмийлаштириш учун керакли ҳужжатларни қоғоз ва электрон шаклда 24 августга қадар МСКга бериши керак.

Комиссия ҳужжатларни 4 сентябрга қадар текшириб, қайд этади. Айни шу куни тарғибот ишлари бошланиб, 3 октябрга қадар давом этади. 9 июлга келиб сайловга қатнашиш ниятини 44 партия билдирган, аммо 24 августда бу рўйхат 22га қадар қисқарган.

Сайлов олдида мамлакатда сиёсий кучларнинг ўрин алмашуви бошланди: партиялар бирлашиб, партиянинг лидерлари истеъфога кетиб, Жогорку Кенешнинг ҳозирги депутатлари эса сайловга қатнашиш учун партияларни алмаштиришмоқда.