«Хавфсиз шаҳар» энди Қирғизистоннинг барча ҳудудида ишлайди

406

Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси (АТАДҚ) Қирғизистонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланганини маълум қилди. У бутун мамлакатни тўлиқ қамрайди.

“«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичи 7 вилоят, 2 республика аҳамиятига эга шаҳар, вилоят ва туман аҳамиятига эга 15 шаҳарни ва 73та аҳоли пунктларини қамраб олади”, — деб билдирилди давлат қўмитасидан.

«Хавфсиз шаҳар» бу «Тоза жамият» давлат дастурининг «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг бир қисмидир. Ҳукуматнинг ғояси бўйича «Ақлли шаҳар»нинг ишга туширилиши қирғизистонликларнинг хавфсизлигини ошириб, баъзи давлат хизматларини Интернет орқали олиш мумкин.

Давлат қўмитасидан хабар берилишича, 21 августда Бишкекда Аликулов ва Охунбаев кўчаларининг кесилишида «Йўл кесишмаси» стационар аппарат-дастурий комплексининг қурилиши ва ўрнатилиши бошланди.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида жами 306 тармоқни аппарат-дастурий комплекслар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Уларнинг ичидан 266си стационар ва 40 кўчма тармоқ. Бундан ташқари, турли турдаги уч мингдан ортиқ камераларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича тендерни 2019 йили «Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd» Хитой ширкати ютиб олган. У лойиҳани амалга ошириш учун энг паст баҳо таклиф қилган — 2 млрд 655 млн сом.

Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltdнинг расмий сайтида айтилишича, Хитой инновация компанияси билим бермоқда, медицинада ва бошқа тармоқларда юқори технологик лойиҳаларни амалга оширади. У 1997 йили ташкил қилинган. Reutersнинг маълумоти бўйича, компания Шенчжен фонд биржасида 2010 йили рўйхатга олинган.

Компания ўзини ақлли шаҳар борасида Хитойдаги сунъий ва интеллектуал ускуналарни ишлаб чиқарувчи илғор ишхона қатори кўрсатади.

«Хавфсиз шаҳар»нинг биринчи босқичини эса Россиянинг «Вега» концерни амалга оширган. Концерн Бишкекда ҳамда Чуй вилоятида 110 комплекс ўрнатган. Биринчи босқичнинг умумий қиймати 35 млн долларни тузган.

Ахборот технологиялар давлат қўмитаси ва ЙҲХТББ «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси киргизилгандан кейин Бишкек билан Чуйда йўлдаги авто авариялар ҳамда жамоат жойлардаги жиноятлар «анча камайганини» айтиб келишади.

Уларнинг маълумоти бўйича, Бишкекда дастурий-аппарат комплекслари ўрнатилган ерларда йўл ҳалокатларининг сони 72,2%га, Чуй вилоятида эса икки ҳиссага камайган.

«2019 йилнинг 1 январидан 1 июлига қадар Бишкек ва Чуй вилоятининг ҳудудларида АПКлар ўрнатилган ерларда аварияларнинг сони фақатгина 64ни ташкил қилган, 2020 йилнинг шу мавсумида йўл ҳалокатларининг сони 53ни ташкил қилган, бу 17%га камроқ», — деб билдирган муассаса.

Бундан ташқари, жамоат жойлардаги жиноятлар «анча» қисқарган.

2019 йилнинг биринчи ярмининг натижаларига кўра 2020 йилнинг жорий ярим йиллигида Бишкекда жиноятларнинг сони 94%га камайган, Чуй вилоятида эса — 92%га.

Бишкекда камералар йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг етти турини аниқлаб, қайд этиб туради.