Қирғизистонда охирги суткада 119 кишида COVID-19 аниқланди. Юқтиришнинг умумий сони 43245га етди 

Республика штаби охирги кеча-кундузда коронавирус яна 119 кишида аниқланганини хабар қилди. 

  • Бишкек - 15;
  • Ўш - 8;
  • Чуй вилояти - 4;
  • Ўш вилояти - 15;
  • Талас вилояти - 4;
  • Норин вилояти - 3;
  • Иссиқкўл вилояти - 12;
  • Жалолобод вилояти - 39;
  • Боткен вилояти - 19.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 юқтириб олган фуқароларнинг сони 43 245га етди. 

Охирги суткада 310 киши соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Бишкекда беморларнинг деярлик ярми касалликда тузалди — 112 нафар бемор.

  • Бишкек - 112;
  • Ўш - 16;
  • Чуй вилояти - 16;
  • Ўш вилояти - 43;
  • Талас вилояти - 7;
  • Норин вилояти - 19;
  • Иссиқкўл вилояти - 16;
  • Жалолобод вилояти - 54;
  • Боткен вилояти - 27.

Коронавирусни юқтириб олганларнинг 36 925 нафари соғайиб, 1 057 киши вафот этди. Ҳозирда 5 584 нафар бемор касаллик билан курашмоқда, уларнинг 1021 нафари мамлакатдаги касалхоналарда даволанмоқда. Қолган 4 563 нафар бемор уй шароитида даволанмоқда.

Иллюстрация: Кеня Джаманкулова / «Клооп».