Оренбургдан деярлик 2,5 минг қирғизистонлик ватанига қайтмоқда

310

Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика штаби билдиришича, қирғизистонликларни Россиянинг Оренбург вилоятидан олиб келиш учун Қирғизистон ва Қозоғистон навбатдаги транзит коридор уюштириш бўйича келишилди.

Штабнинг маълумоти бўйича, қирғизистонликлар ватанига автобус билан олиб келинади, у бир неча босқич билан амалга ошади.

1101 Қирғизистон фуқаросини олиб келаётган 20 автобусдан иборат биринчи колонна 4-август куни тунда йўлга чиққан. 1356 нафар фуқаро бор 23 автобусдан иборат иккинчи колонна 5-августда йўлга чиқди.

«ТИВ Россиянинг ҳудудидаги қирғиз фуқароларини, Россия ва Қозоғистоннинг давлат чегарасига чегара очилгунга қадар пойтахтга чақиради. Шунингдек, Россия ва Қозоғистоннинг чегарасида навбатдаги ватандошларни тўпланишининг олдини олиш учун, Қирғизистонга Россиянинг Москва, Новосибирск ҳамда Екатеринбург шаҳарларидан учувчи чартер рейсларининг сони кўпайтирилади», — деб штабдан билдиришди .

Бу рус-қозоқ чегараси ёпилгандан кейин Оренбург вилоятида тўпланган муҳожирларнинг илк гуруҳи эмас.

Май ойида Россиянинг Қозоғистон билан чегарадош жойлашган Оренбург вилоятидаги Соль-Илецк шаҳридан 500дан ортиқ киши чиқарилган. Қозоғистон Қирғизистонга кетиш бўйича транспорт каридорини очади деган маълумот пайдо бўлгани учун, у ерга Россиянинг барча ҳудудларидан қирғизистонликлар тўплана бошлаган.

6-июлда Соль-Илецкдан юртига 1 496 қирғизистонлик қайтиб келган. Уларнинг бари Қирғизистоннинг ҳукумати берган автобуслар билан келишган. Чегарада ушланиб қолган фуқаролар Россиядан Қозоғистонга кетувчи йўлнинг бўйидаги чодир лагерларида яшашган.