Россия-Қозоғистон чегарасида Марказий Осиёнинг муҳожирлари билан куч органларининг ўртасида жанжал чиқди

380

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги 4-августда Росгвардияга таяниб билдиришича, Самара вилоятида рус-қозоқ чегарасида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг муҳожирлари билан Россиянинг куч органлари ходимларининг ўртасида жанжал чиқди.

Росгвардиянинг маълумоти бўйича, жанжал 3-августда чиқиб дарҳол ҳал қилинганидан ҳеч ким жабрланмаган.

«Уральская неделя» газетасининг бош муҳаррири Лукпан Ахмедьяров фейсбук саҳифасида Марказий Осиёнинг муҳожирлари тўрт ойдан ортиқ вақтдан бери Самара вилоятида чодир лагерида бошпана топиб, оч ўтиришганини ёзган.

«Уральск шаҳрида бир неча узоқ йўлга қатновчи кўнгиллилар кўп марта озиқ-овқат ҳамда кийим-кечакларни олиб бориб келишган. Бу видеода тоза сувни тарқатаётгани тасвирга олинган. У ерда сув ҳам йўқ», — деб ёзган Ахмедяров.

24-июлда «Марказий Осиё ҳаракатда» фуқаролиқ платформаси чодир лагерида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 793 нафар муҳожир жойлашганини билдирган.

«Меҳнат муҳожирлари Россиянинг турли ҳудудларидан чегаралар очилмоқда деб ёлғон билдирувларга ишониб шу ерга келишади. Улар расмий идораларнинг билдирувларига қулоқ ҳам солишмайди. Улар бу ерга келиб, Қозоғистон орқали юртига кета олишмаганини кўриб, далада чодир лагерларда узоқ вақт ушланиб қолишмоқда», — деб айтилади билдирувда.

Кўп ўтмай Қозоғистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 4-5-августда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг 4 мингдан ортиғи автобув ва поездлар билар Самара вилоятидан Қозоғистон орқали чиқарилганини билдирди.

Марказий Осиёнинг муҳожирлари май ойидаёқ Самара вилоятига кела бошлаган. Шу каби  воқеа Оренбург вилоятида ҳам бўлган — Соль-Илецк шаҳрида кўпинча Қирғизистоннинг муҳожирлари тўпланиб, уларни юртига олиб кетишини кутишмоқда. Муҳожирларнинг кўпи пандемия сабаб Россиядаги ишидан ажраб қолишган.

Самара вилоятидаги инсон ҳақлари бўйича мухтор вакиллигининг матбуот хизмати билдиришича, 15-16-июлга келиб 1 411 муҳожир чиқарилган, аммо лагерда яна 400дан ортиқ одам бор.

Соль-Илеск шаҳридан Қирғизистон фуқаролари бот-бот юртига олиб келинмоқда. 4-августда у ердан 1 101 нафар қирғизистонликлар билан 20 автобус Қирғизистонга қараб йўлга чиққан.