Давлат чегара хизмати: Қирғиз-тожик чегарасида Қирғизистон чегарачиси ўқдан яраланди 

302

Давлат чегара хизмати 6-августда қирғиз-тожик чегара ҳудудида  чиққан можаро ортидан қирғиз аскари ўқдан жароҳат олганини маълум қилди. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор деб хабар қилинди. 

Муассасанинг маълумотига кўра, Боткен туманининг  Эки-Таш минтақасида Тожикистон тарафдан номаълум шахслар таҳминан ов қуролидан Қирғизистоннинг ҳарбий хизматчиларига  ўқ узган. Натижада ўқ аскарнинг қўлини тешиб ўтган.

«Ҳозирда Қирғизистоннинг Боткен ва Тожикистоннинг Исфара йўналиши бўйича чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Чегара ҳудудидаги мазкур ҳудудда 6- август куни эрталаб соат 10:00да чегара ҳудудида вазият барқарор», - дейилади хабарда.

Мақола нашр этилишидан олдин, Тожикистоннинг мазкур воқеа бўйича версияси ҳақида маълумот олишнинг иложи бўлмади. 

Чегарадаги жанжал 

Аввалроқ 2-июнда мазкур ҳудудда Тожикистон тарафдан номаълум фуқаролар Ўш — Исфана йўлида бораётган қирғизистонлик ҳайдовчига бир неча бор ўқ чиқаришгани маълум бўлган. Шу сабаб у баданидан енгил жароҳат олиб, Самаркандек қишлоғидаги касалхонага етказилган. 

Бундан олдинроқ эса вилоятнинг Кўк-Тош қишлоғида яйлов масаласи туфайли Қирғизистоннинг ва Тожикистон фуқароларининг ўртасида тортишув юз бериб, у ўқ отишмаган айланган. Натижада тўрт нафар қирғизистонлик — уч чегарача  — ҳамда икки тожикистонлик ярадор бўлган. 

Ярадор бўлган қирғизистонлик аскарлардан бири оғир аҳволда бўлгани сабаб унга операция қилинган. Иккинчи операцияни амалга ошириш учун уни 1-июнда Москва шаҳридаги ҳарбий касалхонага ўтказилган.