Қирғизистонда коронавирус яна 14 нафар беморнинг ўлимига сабаб бўлди

316

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткага келиб Қирғизистонда коронавирусдан яна 14 киши вафот этди.

COVID-19дан вафот этганларнинг тўрт нафари Иссиқкўл вилоятида қайд этилди. Шунингдек, ўтгансуткада Чуй вилоятида уч, Бишкек шаҳрида ва Ўш вилоятида икки нафардан, Ўш шаҳрида, Норин ҳамда Боткен вилоятларида бир нафардан ўлим қайд этилди.

Жами бўлиб коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда 1 378 бемор вафот этди — бу статистикага COVID-19 юқтириб ва у пайдо қилган пневмонияга чалиниб вафот этган беморлар кирган.

Қирғизистонда коронавирус умумий 35 805 кишидан аниқланди — уларнинг 25 526с нафари касалдан соғайди.