Коронавирус ва пневмониядан 73 тиббиёт ходими вафот этган

31

Республика штаби COVID-19 ва у келтириб чиқарган пневмониядан умумий 73 тиббиёт ходими вафот этганини 30-июлда хабар қилди. Бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 нафар шифокорнинг ўлимини тан олган.

Вафот этганларнинг орасида 44 нафар шифокор, ўрта тиббий персоналдан 18 ҳамда кичик тиббий персоналдан уч киши бор. Шунингдек, бу рўйхатга Соғлиқни сақлаш ташкилотларида бошқа ходимларида ишлаган 8 киши кирди.

«Рўйхатга соғлиқни сақлаш ташкилотларида ишлаган барча тиббий ходимлар, шунингдек ҳусусий ташкилотларда, бошқа муассасаларнинг тиббиёт хизматида ишлаганлар ҳамда пенсионерлар киргизилган», — деб билдиришди Республика штабидан.

Ҳукумат коронавирусни иш вақтида юқтириб олиб вайфот этган тиббиёт ходимларининг оилаларига 1 млн сом компенсация тўламоқчи. Республика штабидан билдирилишича, компенсация тўлиқ эпидемиологик суриштирув ўтказилгандан кейин ҳисобланади. Ҳозирда компенсацияни икки шифокорнинг оиласи олгани маълум.

Шунингдек, COVID-19га чалинган шифокорларга 200 минг сом компенсация ажратилган. Бугунги кунда касални юқтирган 41 нафар тиббиёт ходими компенсация олган, шунингдек 40  шифокорга компенсация тўлаб бериш масаласи қаралмоқда.

30-июлга келиб коронавирус умумий 2 743 тиббиёт ходимида аниқланди — уларнинг 1 664 нафари касалликдан соғайди. Умумий мамлакта бўйича коронавируснинг жами 35 143 ҳолати қайд этилиб, унинг 24 474и соғайди. Шунингдек, пандемия бошлангандан бери 1 364 киши вафот этди.