COVID-19га чалинган тиббиёт ходимларининг сони 2 768га етди

353

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган суткада 25 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилган.

Баткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги касалхоналарда олти нафардан тиббиёт ходимида COVID-19 аниқланди. Ўш шаҳрида эса тўрт, Бишкек шаҳрида икки ҳамда Талас вилоятида бир нафар шифокор коронавирус юқтиргани маълум бўлди.

Шунингдек, охирги суткада 50 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайди — уларнинг 44 нафари уй карантинида даволанган.

Шу билан коронавирус юқтириб олган шифокорларнинг сони 2 768га етди. Жами бўлиб эса 1 714 ходим касалликдан соғайди.

Бундан ташқари коронавирус ва пневмонияга чалинган ўнлаб шифокор вафот этди — ҳукумат 73 тиббиёт ходими вафот этганини маълум қилди.

Инфекцияга чалинган шифокорлар 200 минг сом, вафот этган шифокорларнинг оилалари 1 млн сом компенсация олишга ҳақли. Аммо пул кимга берилишини махсус комиссия ҳал қилади.