Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 35 805га етди — янги 662 ҳолат қайд этилди

325

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигидан 31-июлда коронавируснинг янги 662 ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Касалга чалинганларнинг орасида 25 нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри — 221;
  • Жалолобод вилояти — 102;
  • Иссиқкўл вилояти — 82;
  • Ўш вилояти — 81;
  • Ўш шаҳри — 52;
  • Боткен вилояти — 47;
  • Чуй вилояти — 42;
  • Талас вилояти — 22;
  • Норин вилояти — 13.

Шу билан COVID-19 юқтириб олган фуқароларнинг сони 35 805га етди — бу статистикага касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган беморлар ҳам киради. Уларнинг орасида 2 768 тиббиёт ходими бор.

Коронавирусга чалинганлар Бишкекда энг кўп, пойтахтда 15 457 кишидан COVID-19 аниқланди. Чуй вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда  — 4 757 ҳолат. Ўш вилоятида — 3 087, Жалолобод вилоятида — 3 045, Ўш шаҳрида — 2 811, Иссиқкўл вилоятида — 2 615, Боткен вилоятида — 1 535, Норин вилоятида — 1 464 ҳамда Талас вилоятида — 1 114 киши касалга чалинди.

Коронавирусни юқтириб олганларнинг 25 526си — бошқача айтганда 71 фоизи соғайиб, 1 378 киши вафот этди. Ҳозирда 8 966 бемор касалхоналарда қолмоқда.