Пневмония ва COVID-19нинг умумий статистикаси касаллик кўламини акс эттиради — Исмаилова

401

Вице-премьер-министр Аида Исмаилова 20 июлда ўтган брифингда билдиришича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалхонадан ташқари пневмония ва COVID-19 бўйича статистикани уч сабаб туфайли бирлаштиришни қарор қилди:

  • Бу рақамлар касалликнинг ҳақиқий кўламларини кўришга имконият беради;
  • Статистика эпидемиологик вазиятнинг бундан кейинги ривожланиш моделини тўғри тахмин қилишга кўмак беради;
  • Эпидемияга қарши курашнинг тўғри стратегик йўналишини ишлаб чиқиб, эҳтиёжларни тўғри режалаштиришга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фармонига кўра, касалхонадан ташқари пневмониянинг статистик ҳолатлари COVID-19нинг кўриниши бўлиб ҳисобланади.

Ҳукумат 2020 йилнинг июль ойида пневмония ва COVID-19 билан хасталанганларнинг сони кескин ўсиб кетганидан кейин статистикани бириктирди.

«Биз бириктиргандан кейин COVID-19дан вафот этганларнинг сони ўсганига қарамай, статистикани бириктириш қарорини қабул қилдик», — деди вице-премьер-министр.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда пневмония ҳолатларининг барини 2020 йилнинг март ойидан бери қайд этиб келади.

Қирғизистон билан бирга қўшни Қозоғистон ҳукумати ҳам статистикани умумлаштирмоқчилигини Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчиси Алексей Сойга таяниб Tengrinews.kz нашри хабар қилди.

«COVID-19нинг лабораторияда тасдиқланган ҳолатлари ПЗР-тестнинг натижаси терс чиқиб, аммо коронавируснинг клиник ва эпидемиологик белгилари мавжуд бўлган пневмония ҳолатлари билан бириктирилади», — деди Сой.

Қозоғистоннинг президенти Қасим-Жомарт Токаев ҳам твиттерида мамлакатнинг ҳукуматига пандемияга боғлиқ статистика бўйича қарор чиқаришни таклиф қилган.

20 июлга келиб, Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 27 143 ҳолати қайд этилди. Пандемия бошлангандан бери 13 109 бемор соғайиб чиқди. Умумлаштирилган статистикага кўра, 1037 киши вафот этди.