Ўш шаҳрига Москвадан 15 тиббиёт ходими келди

361
Москвадан келган кўнгилли шифокорлар. Сурат: Ўш мэриясининг матбуот хизмати

Ўш шаҳрига Россиянинг Москва шаҳридан келган 15 нафар тиббиёт ходими 21-июлдан ишлай бошлайди. Ўш мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаровнинг айтишича, шифокорларнинг айримлари «Андрос» тиббиёт марказида иш олиб боради.

Москвадан келган кўнгилли шифокорлар. Сурат: Ўш мэриясининг матбуот хизмати

«Уларнинг орасида мобил гуруҳда ишлайдиганлари ҳам бор. Шифокорларнинг вақтинчалик турар жойини  “Исмаил Матраимов” фонди таъминламоқда. Бугун дам олиб, эртадан ишга чиқишади», — деди Абсаттаров.

Москвадан келген кўнгилли шификорларни кутиб олиш. Сурат: Ўш мэриясининг матбуот хизмати

Қирғизистонлик шифокорлар бундан икки кун аввал коронавирус ва пневмония билан курашиш учун юртига ўз ихтиёри билан келишган. Чунки мамлакатда тиббиёт ходимлари етишмаяпти.

Ўш шаҳридаги «Андрос» тиббиёт маркази 8-июлдан бошлаб коронавирусга чалинган ўрта ва оғир аҳволдаги беморларни қабул қила бошлаган. Унда 35 ўрин ажратилган. Мазкур марказдаги шифокорларнинг маошини ва озиқ-овқатини Қирғизистондаги нуфузли оилага тегишли «Исмаил Матраимов» хайрия фонди таъминламоқда.

Божхона хизматининг собиқ етакчи ўринбосари Райимбек Матраимов — Қирғизистондан 700 миллион долларга яқин маблағни яширин йўл билан чиқарилиб кетиши бўйича журналистик суриштирувларнинг фигуранти. Бу маблағларни 5 йил давомида оддий курьерлар орқали ташиган Айэркен Саймаити журналистларга бу операцияларни Райимбек Матраимовнинг ёрдами билан амалга оширганини айтиб берган.

Саймаитининг айтишича, Матраимов божхонадаги порахўрликни қўллаб, Абдуқадирнинг яширин бизнесининг юришига ёрдам берган. Курьерлар тўсиқсиз Абдуқодир оиласининг пулларини ювгандан кейин, Саймаити ва унинг турмуш ўртоғи Вуфули Бумайлияму маблағларнинг бир қисмини Матраимовларнинг оиласига тегишли бўлган «Исмаил Матраимов» фондига ўтказишган.