ССВ Қирғизистон дорихоналарини гепариннинг 10 минг упаковка билан таъминлашга ваъда қилди

103

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) яқин орада мамлакат дорихоналарига «Гепарин» препаратининг 10 минг упаковкаси келиб тушишини хабар қилди — у Ўзбекистондан олиб келинади.

«Дипломатлар қўшни мамлакатнинг давлат идоралари билан сўзлашув юргизиб, Қирғизистоннинг  фармкомпанияларининг бирига керакли препаратларни сотиб олишда ёрдамлашди. Ўзбекистон томон маҳаллий фармацевтика ширкатига “Гепарин” препаратини берди, у Наманган шаҳридаги заводда чиқраилади», — деб билдирилди ССВдан.

Ҳукуматнинг маълумотига кўра, бу Ўзбекистондан олиб келинадиган препаратларнинг биринчи партияси.

Ҳукумат етакчиси Кубатбек Боронов 14-июлда брифингда яқин орада Ўзбекистондан «Гепарин»нинг 30 минг упаковкаси кутилаётганини хабар қилган эди. У мазкур препарат бир ҳафтанинг ичида келиб қолишини айтган.

«Биз [Ўзбекистоннинг] ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов билан гаплашдик. У ерда “Гепарин” ишлаб чиқарилади. Бир ҳафта ичида 30 минг упаковка олиб келамиз», — деган Боронов.

Дори-дармон танқислиги

Дори-дармон билан таъминлаш ва тиббий жиҳозлар департаментининг директори Гулмира Шокирова 15-июлда Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусни даволашга мўлжалланган дорилар рўйхатини қайта кўриб чиққанини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг фармацевтика компанияларига бошқа мамлакатлардан дори-дармонларни буюртма қилиш қийин, чунки «бой мамлакатлар уларни сотиб олишмоқда».

У фуқаролар учун деб бир йилга сақланган дори-дармонлар заҳирасини  икки ой давомида сотиб олишганини таъкидлаган. 1 июлдан бошлаб 14-июлгача мамлакатга «Клексан»нинг  4000 пакети, «Линокс»нинг 1500 тўплами ва бир неча соатнинг ичида сотилиб кетган «Гепарин»нинг 15 минг пакети олиб келинган.

«Қўшимча Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва МДҲ мамлакатларидан дори-дармон олиб келиш масалалари ишлаб чиқилмоқда. Коронавирусни даволаш бўйича дориларнинг рўйхатига киргизилган 56 позициянинг ичидан 16 позиция бўйича танқислиқ сақланмоқда. Қолган 40 позиция етарли сонда бор», — деб билдирган Шакирова.

У тиббий воситалар бўйича оксигенераторларга, пульсоксиметрларга, кислород концентраторларига ҳамда портатив УЗИ аппаратларининг танқислиги бор эканини таъкидлаган. Бундай препаратлар ва тиббий жиҳозлар давлатга кириши биланоқ тез сотилиб кетади. Улар пневмония билан ҳасталанганларни даволаш учун керак, мамлакат дорихоналарида уларни топиш қийин.

«Сейчас KG» телеграм канали 12-июлда «Неман» дорихоналар тармоғининг ёнида «Гепарин» олишга келганларнинг навбати пайдо бўлгани тасвирланган видео чиқарган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 20-июлга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг умумий сони 27 143га етди. 13 109 бемор соғайиб чиқди. Коронавирус ва пневмония бўйича статистикалар бириктирилгандан кейин инфекция юқтиришнинг сони ўсган.

Пандемия бошланган кундан бери коронавирусдан ва касалхонадан ташқари пневмониядан 1037 киши вафот этди.