Доцент Эрмек Носинов Миллий госпиталнинг реанимациясида 19-июлда вафот этди. Бу ҳақда фейсбукнинг фойдаланувчилари хабар қилди.
«Акипресс» нашри 46 ёшдаги жарроҳ нима сабабдан вафот этгани ҳақида маълум қилгани йўқ, аммо изоҳда Халқаро тиббиёт университетининг проректору Шайирбек Сулайманов «лаънати касаллик яна бир моҳир шифокорни олиб кетди» деб ёзган.
«Эрмек Маратбекович Носинов — 2011-2016-йиллари Ўш вилоятлараро қўшма касалхонасида меҳнат қилган. У юрак-қон томир касалларини даволашнинг ва ташҳиснинг янги усулларини киргиза олган. Жамоатимиз билан бирга марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик айтаман», — деб ёзади Сулайманов.
Эрмек Носинов 1974-йили Чуй вилоятининг Аламудун туманига қарашли Карл Маркс совхозида дунёга келган. Қирғиз давлат тиббиёт академиясидаги даволаш факультетини тугатган, шунингдек Иса Ахунбаев номидаги Миллий госпиталнинг қон томир жарроҳлик бўлимида ординатурани якунлаган.
2011-йилдан 2016-йилга қадар Ўш вилоятлараро қўшма касалхонада ишлаган. 2016-йилдан бошлаб Қирғиз-рус Славян универститетининг умумий ва факультет жарроҳлик кафедрасининг етакчиси ҳамда доценти бўлган.
2018-йили хорижий талабаларга дарс берган. У Қирғизистоннинг халқаро университетига қарашли Халқаро тиббиёт олий мактабининг жарроҳлик кафедрасинин доценти.
Пандемия бошлангандан бери мобил бригадаларда ишлаб беморларнинг ҳаёти учун курашган ўнлаган тиббиёт ходимлари вафот этди. Уларнинг ичида фахрий шифокорлар ва стационарда ихтиёрчилик қилаётган ёш талаба қиз бор. Шунингдек ҳарбий шифокор, машҳур микрожарроҳ, беморларнинг севимлиси бўлган поликлиникаларнинг педиатрлари ҳамда шифокорлари вафот этган.
Сутка ичида соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат бўйича COVID-19 ва пневмония туфайли вафот этган 34 нафар киши ҳақида билдирди. Республика бўйича пандемия куч олгандан бери 1037 киши вафот этди.
Мамлакат бўйича COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмония юқтиришнинг умумий 27 мингдан ортиқ ҳолати қайд этилд.