COVID-19дан мамлакат бўйича 13 109 киши соғайди

336
Иллюстратив сурат

Республика штаби 20-июлда COVID-19дан 781 бемор соғайганини хабар қилди. Уларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида ва Ўш вилоятида қайд этилди — 273 ва 251.

Шунингдек касалликдан Чуй вилоятида — 71, Ўш шаҳрида — 47, Жалолобод вилоятида — 40, Талас вилоятида — 30, Иссиқкўл вилоятида — 29, Норин вилоятида — 25 ҳамда Баткен вилоятида — 15 бемор соғайиб, уйларига чиқарилди.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19дан 13 109 бемор соғайди — бу умумий беморларнинг 48 фоизи.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 27 143га етди. Ҳозирда касалхоналарда 13 201 бемор қолмоқда.