МТСФ: Пневмония ва коронавирусга чалинганлар бепул даволанмоқда

444

Пневмония ва коронавирус инфекцияси билан хасталанаётган беморлар бепул даволанмоқда. Бу ҳақда Мажбурий тиббий суғурта фондининг раҳбар ўринбосари (МТСФ) Акилбек Каликов 16-июлда брифингда маълум қилди.

Аммо Каликов пневмонияга чалинган бир кишини даволашга қанча маблағ кетаётганини айтгани йўқ.

Июнь ойида коронавирус юқтирган бир беморни даволашга қанча пул кетишини хабар қилган: касаллик белгиларисиз ўтган ҳолатда — 3 минг сом, касаллик формаси енгил бўлса — 3,5 минг сом, ўртача оғир аҳволдагиларни даволаш — 10 минг сомдан юқори, бемор оғир аҳволда бўлса — 70 минг сом, агар ўта оғир аҳволда бўлса — 132 минг сомдан тепада. Шунингдек алоқада бўлган одамларни қараш учун кас алхоналарга ҳам тўловлар ажратилган — бир киши учун 1 минг 742 сом.

Бундан ташқари Каликов COVID-19и тасдиқланган беморлар ва шифокорларгина эмас, пневмония билан хасталанган беморларни даволаганлар ва кундузги стационарларда ишлаганлар ҳам ҳақ олишини таъкидлади.

Айни вақтда у иш вақтида пневмонияга чалиниб қолган шифокорларнинг компенсация олиб-олмаслигини аниқ айтгани йўқ. Аввалроқ ҳукумат иш вақтида коронавирус юқтирган шифокорларга 200 минг сом миқдорида компенсация тўлаб беришга ваъда қилган. СOVID-19 юқтириб вафот этган шифокорларнинг оилалари мамлакатдан 1 млн сом компенсация олишга ҳақли.

«Йилнинг бошида компенсация тўловларига республика бюджетидан МТСФга 233,7 млн сом қўшимча бўлиб берилган. 20 минг 933 тиббиёт ходими тўловларни олишди. Инфекция марказида ишлаётган тиббиёт ходимларига умумий 503,6 млн сом тўлаб берилган», — деди у.

17-июлда Республика штаби Қирғизистондаги коронавирус ва пневмония бўйича статистикани бириктирди. Охирги бир сутка ичида мамлакатда COVID-19 юқтиришнинг янги ҳолатлариинг рекорд сони қайд этилди — вирус 1654 кишида тасдиқланди.

Инфекциядан вафот этганларнинг статистикаси ҳам умумлаштирилди. Энди пандемия бошлангандан бери коронавирусдан вафот этганларнинг сони 785 кишини ташкил қилди. Охирги суткада COVID-19дан 83 киши вафот этди.