Ўшда COVID-19га чалинган 65 ёшдаги бемор деразадан сакраб вафот этди

395

Ўш шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимида коронавирусдан даволанаётган 65 ёшдаги бемор 15-июлда вафот этди. У бинонинг 2-қаватидан ўзини ташлаб, ўша ерда вафот этган. Бу ҳақда Ўш ШИИБидан билдирилди.

Идоранинг матбуот котиби Абсаттар Табакаловнинг айтишича, ШИИБга касалхонанинг шифокоридан билдирув келиб тушган. Унга кўра, 15-июль куни таҳминан соат кечки 10ларда бемор «кутилмаганда» ўзини ташлаб юборгани айтилган.

«Марҳум Ўш шаҳрининг турғуни эди. Ҳозирда суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Менимча ўзини ўлдиришига бирдан-бир сабаб унинг касалликдан қийналгани бўлган», — деди Табакалов.

Воқеа Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестирига «Ўзини-ўзи ўлдириш» моддаси билан қайд қилинди.

Бунга қадар ҳам 1-июлда мазкур касалхонанинг учинчи қаватидан коронавирусдан даволнаётган 34 ёшдаги аёл сакраб, жойида вафот этган. У 25-июнда она бўлгани маълум бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар ва пневмония касалига чалинганларнинг сонини бирга ҳисоблай бошлади — унга кўра мамлакатда 17-июлга келиб COVID-19га чалинганларнинг умумий сони 23 783ни ташкил қилди. Ундан вафот этганларнинг сони эса 785га етди.