Кино оператор Мурат Алиев вафот этди

318

72 ёшдаги қирғиз ва қозоқ киноматографиясига ҳисса қўшган кинооператор Мурат Алиев вафот этди.

Алиев маҳорати сабаб бир қатор мукофотларга кўрсатилган, у Геннадий Базаров, Эркин Салиев, Садик Шер-Нияз каби қирғиз режиссёрларининг, хатто қозоқ арбоблари Сатибалди Наримбетов ҳамда Ермек Турсуновнинг ғояларини амалга оширган. У «қирғиз мўъжисани» кўриб қолган режиссёрлар билан ҳам, ҳозирги Қирғизистоннинг иқтидорли кино арбоблари билан ҳам ҳамкорлик қилиб, улар билан тажриба ўртоқлашишга улгурган.

Алиев кинога йўлини 70-йиллари бошлаган. Ўшанда у Толомуш Океевнинг ҳамда Ирина Поплавскаянинг съемкаларида ассистент бўлган. Шундан кейин режиссёр Каридин Акматалиевнинг уч ҳужжатли фильмини тасвирга олган, 1980-йили Геннадий Базаров билан ишлай бошлаган. Алиев Базаровга икки ҳужжатли фильм, шундан кейин «Биринчи» номли ўйин кино тасвирга олиб берган.

Мурат Алиев Болот Шамшиев билан «Кыргызфильми» учун қандай ҳамкорлик қилса, «Казакфильми» учун ҳам шунчалик ҳамкорлик қилиб, Қозоғистоннинг «Снайпер» фильмини,  Қирғизистон учун Айтматовнинг «Фудзиямадаги кеча» асарларини экранлаштирган.

Алиев Қирғизистон, Қозоғистон, Озабайжон, Япония ва Франция учун фильмларни тасвирга олган. Япониянинг «Асахи Симбун» компанияси ҳамда Каридин Акматалиев билан биргеликда «Буюк Ипак-Йўли» номли фильм, «Азербайжанфильми» учун «Хайр, жанубий шаҳар» деган кинолорни тасвирга олган. 2009-йили озарбайжонлик режиссёр Рустам Ибрагимбеков билан биргаликда Озарбайжон ва Франция учун «Арвоҳнинг кўзи билан» номли фильмни тасвирга олган. Охирги фильми МДХ ва Болтиқбўйи давлатларидаги энг яхши фильм қатори «Ника» мукофотини олган.

Алиев қозоқ киносига катта хиссасини қўшди. Шамшиевнинг «Снайпер»идан ташқари, у «Тузли кўл соҳилидаги уй», «Қурок кўрпа», «Мустафо Чўқай», «Келин» ва «Чол» номли фильмларини тасвирга олган.

«Мустафо Чўқай» фильмида Алиев актёр Болот Бейшеналиевнинг ўғли Азиз Бейшеналиевни тасвирга олган. «Чол» фильми эса энг яхши тасвирчи иши учун Asia Pacific Screen Awards мукофотига лойиқ топилган.

Алиев ишлаган охир фильмларнинг қаторига Садик Шер-Ниязнинг «Курманжан Датка» фильми, Ермек Турсуновнинг «Мытарь» ҳамда Руслан Акуннинг «Бардош вақти» номли қозоқ-қирғиз фильми киради.