Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси етакчиси Айнура Акматова 14-июлда ўтган брифингда шу кунга келиб коронавирус яна 94 нафар тиббиёт ходимида аниқланганлигини билдирди:
Касалликка Бишкек шаҳридан – 26, Чуй вилоятидан – 39, Ўш шаҳридан- 14, Жалолобод вилоятидан – 9 ва Боткен вилоятидан – олти шифокор чалинган.
Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 1875га етиб, уларнинг 570 нафари соғайган.
Тиббиёт ходимлари орасида қайд этилган юқтиришнинг 1875 ҳолатини тўлиқ рўйхат деб бўлмайди, ҳозирча расмий статистикага невмония ташҳиси билан хасталанганлар рўйхати қўшилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикаларни умумлаштиришга ваъда берган бўлсада, уларни алоҳида ҳисоблашда давом этмоқда.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг умумий 11 538 ҳолати аниқланган.
Коронавирусга қарши курашиш вақтида касалликни юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом компенсация тўлайди, вафот этган шифокорларнинг оиласига берилувчи компенсациянинг миқдори 1 млн сом. Товон тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини текширади.