Бир суткада коронавирусдан икки, пневмониядан 45 нафар бемор вафот этди

Республика штаби Қирғизистонда 14-июлга келиб умумий 47 бемор вафот этганини билдирди. Унинг ичидан икки киши коронавирус юқтириб, 45 киши эса пневмония оқибатида вафот этди.

Коронавирус юқтириб вафот этган икки бемор Чуй вилоятининг Жайил ҳудудий касалхонасида даволанаётан эди. Уларнинг бири 58 ёшдаги эркак киши ва иккинчиси 67 ёшдаги аёл.

Шу билан COVID-19 юқтириб вафот этган беморларнинг сони 149 нафарга етди. Қирғизистонда 14-июлга келиб коронавирус жами 11 538 кишига юқди. Унинг 4 995 нафари соғайиб касалхоналардан чиқарилди.

Пневмониядан вафот этганларнинг 22 нафари эса Бишкек шаҳрида қайд этилди. Қолганлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига тўғри келади. Шу билан март ойидан бери пневмониядан вафот этганларнинг сони 497га етди.