Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 11 538га етди — бир суткада янги 421 ҳолат қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 14-июлга келиб СOVID-19ни юқтиришнинг янги 421 ҳолати қайд этилган. Улар:

  • Бишкекда — 176;
  • Чуй вилоятида — 87;
  • Ўш шаҳрида — 58;
  • Ўш вилоятида — 6;
  • Жалолобод вилоятида — 40;
  • Боткен вилоятида — 21;
  • Иссиқкўл вилоятида — 31;
  • Норин вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 1.

Республика бўйича коронавируснинг умумий 11538 ҳолати рўйхатга олинган.

Охирги суткада тиббиёт ходимлари орасида COVID-19 юқтирган 94 ҳолати аниқланган.

  • Бишкек — 26;
  • Чуй вилоятида — 39;
  • Ўш — 14;
  • Жалолобод вилоятида — 9;
  • Боткен вилоятида — 6.

Тиббиёт ходимларининг орасида COVID-19 юқтиришнинг умумий 1875 ҳолати қайд этилган.

Охирги суткада 10 нафар тиббиёт ходими тузалиб касалхонадан чиқарилди. Касалхоналардан 570 нафар тиббиёт ходимлари соғайиб, уйга чиқарилди.

Сўнгги кеча-кундузда 47 киши вафот этди: 2 кишининг коронавирус учун топширган тести тасдиқланган, 45 кишида эса пневмония бўлган.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда 149 нафар киши коронавирус ташҳиси билан, «пневмония» ташҳиси билан эса 497 нафар киши вафот этган.