Бишкекнинг кундузги стационарларида 9 кунда 9 киши вафот этди

408

Бишкек мэриясининг матбуот хизмати кундузги стационарларда яна икки киши вафот этганини 13-июлда хабар қилди. Жами бўлиб Бишкекнинг кундузги стационарлари ишлай бошлаган 9 куннинг ичида 9 киши вафот этди.

«Мэриянинг кундузги стационарлари соат 8:00дан 20:00га қадар кучатилган тартибда ишламоқда», — деб хабар қилинди мэриядан.

Муниципалитетнинг маълумоти бўйича, 9 кун ичида кундузги стационарлар 23 мингдан ортиқ кишини қабул қилиб, уларнинг ичидан 139 нафари касалхонага ётқизилган.

Мэриядан стационарларнинг олдидаги навбат кутишлар бир қанчага камайганини таъкидлашди.

Бишкекда жами 12 кундузги стационар очилган. У ерда енгил шаклдаги ОРВИ билан касалланган беморлар тиббий консультация, дори томчилатма ва укол олишлари мумкин. Бу стационарлар касали оғир ўтаётган беморларга мослашмаган.

Шунингдек мэрия шаҳарнинг ҳар бир туманида кечки стационарлар очишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда 7-кичик тумандаги «ДСК» спортмажмуасининг ва «Консул» ресторанининг базасида стационарлар тайёрламноқда.

«Ўринлар тайёр бўлди, тўсиқлар ҳамда яна томчилаткичлар учун штативлар тайёрланмоқда, тиббий персоналларни қабул қилиш давом этмоқда, шифокорларнинг хавфсиз ишлаши учун шароитларни уюштириш олиб борилмоқда (ҳимоя воситалари, турар-жой, озиқ-овқат)», — деб билдиришди мэриядан.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан кундузги стационарларнинг бариам санитар талабларга мос келмаслигини тан олди.

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматованинг айтишича, бу стационарларни очишга беморларнинг мустақил даволанишини тўхтатиш бирдан бир сабаб бўлган.

«Ҳозир стационарларда шароитларни яхшилаш имконияти кўриб чиқилмоқда», — деб билдирган у 13-июлдаги брифингда.

14-июлга келиб, Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 11 538 ҳолати қайд этилди.

Уларнинг ичидан 4 995 киши COVID-19дан соғайиб, инфекцияси тасдиқланган 149 киши вафот этди.

Вазият касалъонадан ташқари пневмония туфайли мураккаблашмоқда. Март ойидан бери ўлка бўйича 497 киши пневмониядан вафот этди.