Парламент депутатларнинг навбатдан ташқари сессия чақириш бўйича таклифига жавоб берди

443

Қирғизистон парламентининг матбуот хизмати спикер депутатлар Жанар Акаев, Рискелди Момбеков ва Наталя Никитенконинг таклифлари бўйича парламентнинг навбатдан ташқари сессиясини чақира олмаслиги ҳақида хабар берди. Фавқулодда мажлис чақириш учун депутатларнинг мурожаатига депутатларнинг учдан биридан кам бўлмагани қўшилиши керак.

«Регламентга кўра, Жогорку Кенеш сессияларининг ўртасидаги даврда спикер президентнинг, ҳукуматнинг ёки Жогорку Кенеш депутатларининг камида учдан бир қисми таклифига биноан парламентнинг навбатдан ташқари сессиясини чақириш ҳуқуқига эга», - деб ёзади матбуот хизмати.

Матбуот хизматидан навбатдан ташқари сессиянинг чақируви ҳақида таклиф, сабабини, кўриб чиқишга таклиф қилинган саволларни ва ўтказиш муддатларини кўрсатиш билан спикерга жўнатилиши кераклигини қўшимча қилишди.

Наталья Никитенко 13-июлда спикер Дастан Жумабековга мурожаат қилиб, мамлакатдаги эпидвазиятни муҳокама қилиш ҳамда вазирлар кабинетини коронавирусга қарши курашишга тайёргарликсизлиги учун жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун депутатларнинг барини тезкор йиғинга тўплашни талаб қилган.

Никитенко ҳукумат «бугунги кунга қадар халқаро институтларнинг ёрдами ва унинг сарфланишини ҳақида маълумот», унинг ичида пандемия вақтида аниқ ва очиқ антикризис режаси берилмаганини билдирган.

Яна бир депутат Жанар Акаев 8-июлда қирғизистонликларга видео мурожаат қилиб, октябрь ойига тайинланган парламент сайловини жилдириш кераклигини айтган. У спикер Дастан Жумабековнинг номига хат йўллаб, мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини киритиш масаласини муҳокама қилиш учун депутатларнинг барини тезкор йиғинга тўплашни илтимос қилган.

Унинг фикрича, мамлакатдаги эпидемиологик вазият депутатларга ташвиқот ўтказмайди, сайлов жараёнини уюштиришга бўлинган пулни эса тиббий ускуналарни ҳамда шифокорларнинг маошларини тўлаб беришга сарфлаган яхши.

«Бюджетдан сайловга 526 млн сом бўлинган. Бундан ташқари, МСК тушунтириш ишлари учун баннерларга ҳам 21 млн маблағ кетади деб ёзади. Ҳозир бизда ҳар бир тийин ҳисобли бўлиб турган вақтда, дори-дармон, аппаратлар етишмаётган вақтда шунча пулни сайловга сарфлаш умуман ўринсиз», — деб ҳисоблайди Акаев.

14-июлга келиб, Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 11 538 ҳолати қайд этилди. Уларнинг ичидан 4 995 киши COVID-19дан соғайиб, инфекцияси тасдиқланган 149 киши вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, март ойидан бери мамлакат бўйича 497 киши пневмониядан вафот этди.

Муассаса беморларнинг статистикасини коронавирус ва пневмония билан хасталанганларга ажратаётганига қарамай шифокорлар аниқланаётган вирус пневмониясини COVID-19нинг оғир ўтувчи шакли деб ҳисоблашади.