Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 13-июлдаги брифингда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов ва унинг ўринбосраи Нурболот Усонбаев Бишкекнинг Республика инфекция касалхонасида даволанаётагнини хабар қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда амалдорлар даволаниш учун чет ўлкага чиқиб кетгани айтилган.
«Улар Бишкекдаги Республика инфекция касалхонасида ётишибди. Керакли даволанишдан ўтишмоқда, аммо уларнинг ишга чиқиш вақти ҳозирча номаълум», — деди у.
Унинг айтишича, икки амалдорнинг ҳам аҳволи барқарор.
Ижтимоий тармоқларда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев, Сабиржан Абдикаримов ҳамда Нурболот Усонбаев чет давлатга даволаниш учун чикиб кетгани ҳақида маълумот тарқаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ташқари, бу маълумотни Абилгазиевнинг собиқ матбуот котиби Адилет Султаналиев ҳам инкор қилиб, экс-премьер-министр Қирғизистонда эканини билдирди.
Аввалроқ Абдикаримовда пневмония, унинг ўринбосарида эса коронавирус аниқлангани маълум бўлган.
Амалдорнинг иккиси ҳам ёши бўйича риск гуруҳига яқин — министр 61, ўринбосари эса 58 ёшда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларни коронавирус ва пневмония билан касалланганлар деб алоҳида статистикага ажратиб ҳисоблашни давом эттирмоқда. Ўша вақтда шифокорлар ҳозирда қайд қилинаётган вирус пневмониясини COVID-19нинг оғир шакли деб айтишмоқда. Муассаса умумлаштирилган статистика ўтказишни ваъда қилгани билан ҳозирча уни амалга оширгани йўқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 13-июлга келиб коронавирус юқтиришнинг 11 117 ҳолати қайд этилди. Уларнинг ичидан COVID-19дан 3 460 бемор соғайиб чиққан. Коронавируси тасдиқланган 147 бемор вафот этган.
Март ойидан бери республика бўйича пневмониядан 452 киши вафот этган.